Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланди.
Қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар ўсимликларни етиштирувчиларнинг ер участкаларида ташкил этилади.
Ўсимлик етиштирувчи экиш материаллари ҳақиқатда экилганини тасдиқлашни сўраб, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
– ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома;
– ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
– питомник ёки плантациянинг Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида хабарнома ҳамда экиш материалини етказиб бериш ҳақида шартнома.
Ваколатли орган сўровномани 5 иш кунида кўриб чиқиб, питомник ва плантацияларни Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олади.
Мазкур тизимнинг ишга туширилиши мамлакатимиз яшил бойликларини муҳофаза қилиш, улардан унумли фойдаланиш ва кўпайтиришга самарали хизмат қилади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил