Табиат      Бош саҳифа

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Аҳоли билан олиб борилаётган мулоқот, тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида бир қатор ҳудудларнинг тозалиги таъминланди, белгиланмаган жойларда чиқинди тўплаш ҳолатларига чек қўйилди. Аммо айрим маҳаллалардаги мавжуд вазият муаммонинг ҳалигача чуқур ва жиддийлигини кўрсатмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, туманда йил давомида 10-12 минг тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Шундан муайян қисми махсус полигонларга олиб чиқилаётган бўлса-да, кўплаб маҳаллаларда чиқиндиларни белгиланган тартибда йиғиш тизими тўлиқ йўлга қўйилмаган. Махсус контейнерлар сони атиги 200 дона атрофида бўлиб, бу 100 фоиз қамров учун етарли эмас.

Туман бўйича 9 мингдан ортиқ хонадон мавжуд бўлса, шундан 1000-1200 таси чиқиндиларни тартибли топширади. Қолганларида эса ҳали чиқиндини саралаш ва вақтида олиб чиқиш кўникмаси шаклланмаган. Бу эса уюм-уюм чиқинди тўпланиб қолишига, санитария-гигиена талабларининг бузилишига олиб келмоқда.

«Олтинқум Эко кластери» бу борада ижобий ташаббус кўрсатмоқда. Кластер томонидан ойига 50-55 тонна, йилига эса 600 тоннага яқин чиқинди йиғилиб, қайта ишлашга юборилмоқда.

Бироқ бу туман бўйича ҳосил бўладиган чиқиндининг атиги 5-6 фоизини ташкил этади. Яъни, 94 фоиздан ортиқ чиқинди ҳали ҳам тўлиқ бошқарув тизимига киритилмаган.

Мутахассислар фикрича, агар мавжуд инфратузилма кенгайтирилмаса ва тушунтириш ишлари кучайтирилмаса, яқин 3-5 йилда йиғилмай қоладиган чиқиндилар ҳажми кескин ошиб кетади. Бу эса атроф-муҳит ифлосланиши, ер ва сув ресурсларининг зарар кўришига олиб келиши мумкин.

Шу боис Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши ташаббуси билан жойларда тушунтириш ишлари кучайтирилмоқда, жамоатчилик назорати йўлга қўйилмоқда. Мақсад – чиқиндиларни саралаб йиғиш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришдир.

Эколог мутахассислар таъкидлаганидек, чиқинди – бу муаммо эмас, тўғри ёндашилганда иқтисодий ресурсдир. Муҳими, бу тизимни бутун туман миқёсида изчил йўлга қўйишга эришишдир.

 

Асадбек ОТАБОЕВ,

ЎЭП Боғот туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар