Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзбекистон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.
Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади. Барча ташкилотлар раҳбарлари, хусусан, Экология вазирлиги раҳбарияти ушбу тадбирларида шахсий намуна сифатида фаол иштирок этади.
Бундан ташқари, айни дамда Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил қилинмоқда. Бу штаблар томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади ҳамда жамоатчиликка кундалик маълумот бериб борилади.
Қолаверса, ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.
Диққат! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон Фармонига кўра, ҳудудларни тозалашга масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўз вазифаларини бажармаганлиги оқибатида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун жавобгарликка тортилади. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади!
Экология вазирлиги барчани тозалик ойлигида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, огоҳликка чақиради.
Атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ
ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлигининг
(71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари,
1157, 1207 қисқа рақамлари ёки
@ecogovuz_bot орқали хабар беринг!
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил