Табиат      Бош саҳифа

Табиатнинг олтин бешиги

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

Табиатнинг  олтин  бешиги

Қўриқхона ҳудудида ноёб ҳайвонлар, қушлар ва судралиб юрувчи жониворларни учратасиз. Жами 64 тур: сайғоқ, бўрсиқ, қулон, тўнғиз, тулки, бўри каби ҳайвонлардан 20 тури «Қизил китоб»га киритилган. Халқаро қизил рўйхатда турувчи ҳайвон тури ҳисобланган сайғоқлар 2025 йилнинг баҳорги ҳайвонот дунёси ҳисоб-китоб даврида 98 бошни ташкил этди.

Сайғоқ ва бошқа ноёб ҳайвон турларини қўриқхона ҳудудида кўпайтириш мақсадида ҳар йили қиш ва ёз мавсумларида биотехник тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳамда ўта ноқулай об-ҳаво шароитларида ёввойи ҳайвонлар тўпланадиган жойларда вақтинчалик озуқа пунктлари ва майдончаларини ташкил этиш ишлари олиб бориляпти. Ёввойи ҳайвонларни қиш мавсумларида қўшимча озиқлантириш учун дағал хашак, донли экинлар, кепак ва бошқа ширали озуқа қўшимчалари тўплаш чоралари кўрилмоқда. Бу эса ёввойи ҳайвонларнинг ҳарорат кескин тушиб, қор кўп ёққан пайтларда озуқа излаб кўчиб юриши ҳамда нобуд бўлишининг олдини олиши шубҳасиз. Уларнинг ҳаёт фаолияти барқарорлигини таъминлаш бизнинг асосий вазифамиз саналади.

Устюрт текислигида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилганда қўриқхона ҳудудидаги қудуқлардан сув чиқарилиб, ёввойи ҳайвонларни сув билан таъминлаш ишларига жиддий эътибор қаратамиз. Шунингдек, «Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг инқирозга учраган жойларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватловчи асос сифатида кўллар, ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ва бошқариш» лойиҳаси асосида ҳомийлик ёрдами сифатида буюртма қўриқхонанинг Устюрт платосининг икки нуқтасида артезиан сув қудуқлари қазиб берилгани айни муддао бўлди.

Икки йил муқаддам «Сайгачий»га ҳомийлар томонидан 44 миллион сўмлик жиҳозлар, жумладан фотоқопқонлар, электрон хотира карталари ва хизмат машиналари учун аксесуарлар совға қилинган эди. Буюк Британиянинг Оксфорд университети ҳузуридаги Сайғоқни муҳофаза қилиш алянси томонидан «Броконьерликка қарши курашиш» дастури доирасида ҳам қатор ҳомийлик ёрдамлари берилди. Натижада сайғоқлар ва бошқа ҳайвонот дунёсининг бошқа вакилларини кузатиш самарадорлиги ошди.

Ландшафт қўриқхонамизнинг бошқа қўриқхоналардан фарқли жиҳатлари кўп, албатта. Аввало, унинг ҳудуди тадбиркор ёки фермерларга ижарага берилмайди. Қўриқхона ҳудудида кўплаб тақиқ белгилари мавжуд бўлиб, у бу ерга бегона шахсларнинг кириши қатъиян тақиқланишидан огоҳлантириб туради. Бу ерда махсус контейнерларда назоратчилар, илмий-тадқиқот олиб борувчилар вақтинчалик яшашлари мумкин, холос.

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси мамлакатимиз ёввойи табиати ва ҳайвонот дунёсини ўз борлиғича асраб қолишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳудуд саналади. Бу ердаги ҳар бир ходим ўз вазифасини шараф билан адо қилаётгани қувонарли, албатта.

 

Барлиқбай СМАЙЛОВ,

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт)

буюртма қўриқхонаси директори ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔21

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔21

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔23

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 21    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 21    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 23    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар