Табиат      Бош саҳифа

Куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади

Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаб­буси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистоннинг эртанги куни, халқимизнинг соғлом келажаги учун, энг муҳими, ҳаётимизга хавф солиб турган глобал экологик буҳронларга қарши туришда самарали қалқон бўла оладиган ҳаётбахш ҳаракатдир.

Куз мавсумида 125 миллион туп  дарахт ва бута кўчатлари экилади

Бу ноёб лойиҳа шунчаки дарахт экиш акцияси эмас. Бу мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган, келгуси неча юз йиллик­ларга дахлдор бўлган улкан стратегик вазифа.

Халқаро экспертлар гуруҳи ҳисоб-китобига кўра, 1850 йилдан бошлаб дунёда ҳарорат ўртача 1,1 даража кўтарилган бўлса, бу кўрсаткич минтақамизда 2,2 даражани ташкил қиляпти. Кўриниб турибдики, минтақамизда ҳароратнинг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Мамлакатимизда атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, сув ва тупроқни янгилаш, умуман табиатимиздаги олтин мувозанатни таъминлашда яшиллик, хусусан, дарахтлар энг асосий манба ҳисобланади.

Мамлакатимиз иқлим шароти, географик жойлашуви нуқтаи назаридан глобал иқлим ўзгаришларига тайёр туриш ва унинг оқибатларини юмшатишда биз учун ягона нажот – яшилликни кўпайтиришдир. Глобал исишдан, атмосфера ҳавоси ифлосланишидан сақловчи бошқа манба йўқ бизда.

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудларда пахта ҳосили йиғими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, инвес­тиция ва экспорт кўрсаткичлари ижроси ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлили юзасидан кенгайтирилган йиғилишда бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда «Яшил макон» дастурининг ижроси муҳокама қилинар экан, бу йил баҳорда экилган 137 миллион кўчатнинг 27,5 миллиони қуриб қолгани танқид қилинди. Сабаби – баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолиши оқибатида экилган кўчатлар унишга улгурмаяпти, уларга одатдагидан 2-3 баробар кўп сув сарфлашга тўғри келмоқда. Шу муносабат билан дарахтни кузда экишни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йилги куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута, баҳорда яна 75 миллионта экиш режалаштирилди.

– Баҳорда экилган 137 миллион кўчатнинг қарийб 27,5 миллионтаси қуриб қолгани – тизимли ёндашувга эҳтиёж катта эканини кўрсатади. Бу ҳолат бир нечта сабаб билан изоҳланади: иқлим ўзгариши натижасида иссиқ мавсум эртароқ келиб, кўчатлар илдиз олишга улгурмаяпти; суғориш тизими етарли эмаслиги оқибатида кўп сув сарфланмоқда, аммо самара паст; айрим ҳудудларда кўчатларни парвариш қилиш учун масъул кишининг ўзи йўқ, – дейди ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рустамжон Тожиев. – Бундай камчиликлар биздан янада аниқроқ режа, замонавий технологиялар ва илм-фанга таянган ҳолда иш юритишни талаб қилади. Ўтган йил тажрибаси шуни кўрсатдики, масъулларнинг шахсий жавобгарлиги кучайтирилса ва электрон платформалар орқали назорат тизими йўлга қўйилса, натижа ижобий бўлади. Масалан, ўтган йилда Фарғона вилоятида 18 миллиондан зиёд кўчат экилди ва улар 11 мингдан ортиқ масъулларга бириктирилди. Бу орқали «қаровсиз кўчат қолмасин» тамойили амалга оширилди.

2025 йил режалари ҳам шу йўналишда давом эттирилмоқда. Фарғона вилояти мисолида оладиган бўлсак, 15 миллиондан зиёд кўчат экиш режалаштирилган. Бу жараёнда фақат ўрмон хўжалиги ходимлари эмас, балки эколог олимлар ва талабаларнинг ҳам жалб қилиниши – лойиҳанинг илмий ва амалий интеграциясига йўл очади.

Бу йил кузги дарахт экиш мавсумида бир қатор жиҳатларга қатъий амал қилинади. Бунинг учун тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси ҳам масъул ҳисобланади. Хусусан:

– суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда кўчат экилмайди;

– ҳар бир экиладиган кўчат учун намунавий суғориш ва парвариш режаси ишлаб чиқилиб, амалга оширилади;

– шаҳарлар ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, урбанизация жараёнининг жадаллашуви ҳамда аҳоли сонининг шаҳарларда кўпайиб бораётгани шароитида шаҳар ва вилоят марказларида яшил ҳудудларни кўпайтириш долзарб вазифа сифатида белгиланди.

– Тошкент ва Нукус шаҳарлари, барча вилоят марказларининг «яшил» мастер режаларини ишлаб чиқиш ва уларни илм-фан, замонавий урбанистика ва экологик ёндашувлар асосида амалга ошириш вазифаси қўйилди. Айни бу жараёнда партиямиз фаол жамоатчилик назоратини олиб боради, партия­миздан сайланган барча даражадаги депутатлар иштирок этади, – дейди ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Экологик таълим, яшил тадқиқот ва лойиҳалар офиси раҳбари Ҳусанбой Дадабоев. – Партиямиз ҳузурида ташкил этилган олимлар корпусининг илмий хулосалари ҳам бу жараёнда албатта муҳим ҳисобланади.

«Яшил макон» лойиҳаси нафақат экологик мувозанатни сақлаш, балки аҳолининг ҳаёт сифати ва шаҳар муҳитини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан, белгиланган ҳар бир кўрсаткични сифатли, тизимли ва масъулиятли ёндашув асосида бажаришимиз шарт.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔5

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔7

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔5

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 5    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 7    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 5    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 36    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар