Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЕкатерина кирпиўти Чотқол тизмасига хос бўлган ноёб эндемик тур ҳисобланади.
Бу ўсимлик ерга ёпишиб ўсувчи, диаметри 15-40 см атрофидаги ёстиқсимон ярим бута бўлиб, шохчалари бироз юқорига кўтарилиб ўсади. Барглари ясси, наштарсимон ва узунлиги 2 сантиметргача етади.
Ушбу ўсимлик июлдан сентябргача гуллаб, меваси сентябрь-октябрь ойларида етилади. Гуллари пушти ёки қирмизи рангда бўлиб, 3 тадан 8 тагача бошоқча ҳосил қилади. Екатерина кирпиўти Тошкент вилояти, хусусан, Чотқол тизмасининг Чимён тоғида тарқалган.
У тоғларнинг юқори қисмидаги ёнбағирларда ўсади ва, асосан уруғи, орқали кўпаяди. Афсуски, инсон фаолияти ҳамда чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли сони камайиб бормоқда. Айни пайтда аниқ популяция сони қайд этилмаган.
Екатерина кирпиўти Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника боғида 1962 йилдан бери муваффақиятли етиштирилади. Экишдан уч йил ўтиб, гуллаб, уруғ беради.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвон турларига зарар етказиш ёки йўқ қилиш қонуний тартибда қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил