Табиат      Бош саҳифа

Полвон бўйи рош эмас, абгор экан..

«Полвон бўйи рош экан, Ёрим қаламқош экан...»

Полвон бўйи рош эмас,  абгор  экан..

Халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлган бу мисралар билан бошланувчи қўшиқни ким билмайди дейсиз?! Тўй-томоша, телевидение ва радиоларда тез-тез янграйдиган бу терма барчага бирдай ёд бўлиб кетган. Севимли лапар Полвон канали бўйларининг гўзал манзара касб этган баланд рошлари тавсифи билан бошланади.

Полвон канали – Хоразмнинг қадимий сув тармоқларидан бири бўлиб, асосий қисми ҳайҳотдай Ҳазорасп туманидан оқиб ўтади. Аҳоли яшаш масканларидан унча олис бўлмаган ушбу каналнинг икки томони баланд дамба – рошлар билан мустаҳкамланган бўлиб, атрофида ҳар хил манзарали дарахтлар гуркираб ўсган. Четдан қараган одам табиатнинг бундай ажабтовур инъомини томоша қилиб, бирпас дам олишни ўйлаб энтикиб кетади.

Бу бир вақтлардаги манзарага халқ томонидан айтилган таърифу тавсиф. Ҳозир эса, кўриниш бутунлай бошқача. Афсуски, бугунги аҳволдан таъбингиз тирриқ бўлмай илож йўқ. Бехосдан «Полвон бўйи лош экан...», деб юборганингизни билмай қоласиз. Дарвоқе, Хоразмда «лош» деганда вайрона, ёмон, ачинарли аҳвол тушунилади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Ҳазорасп туманидан оқиб ўтувчи Полвон каналининг бўйлари мақтанарли аҳволда эмас. Айниқса, туман марказидан шундоқ шимол томонга қараб салгина юрилса, собиқ Ҳазорасп сиҳатгоҳига дуч келасиз. Бугунги кунда ушбу сиҳатгоҳ ёнида муҳташам бир тўйхона қад ростлаган. Худди шу ердаги кўприкдан ғарб томонга бурилганингиз заҳоти димоғингизга бадбўй ҳид урила бошлайди. Йўлнинг ҳар иккала томонида ёйилиб ётган чиқиндиларни кўргач, бу ер «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси туман бўлими тасарруфидаги махсус чиқиндихона бўлса керак деган тасаввурга боришингиз, шубҳасиз.

Йўл бўйлаб одимларкансиз, бу ерга узоқ йиллардан бери чиқинди ташлаб келинаётганига ишонч ҳосил қиласиз. Энг ачинарлиси, бу ерга ўлган ҳайвонларнинг лоши шундоқ ташлаб кетилавераркан. Уларни махсус тартиб-қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш тугул, устига хас-чўп ташлаб кўмиш ҳам ҳеч кимнинг ақлига келмаганига ҳайрон қолади киши. Ҳайвонлар лоши чириб, қуртлаб кетганидан ён-атрофга бурқсаётган бадбўй ҳиддан нафасинингиз қайтиб, ўпкангиз бўғзингизга тиқилиб қолгандек бўлади гўё. Гала-гала дайди итларнинг эса куни туғади. Уларга ҳар куни «байрам». Думини ликиллатганича лошдан-лошга ўтиб ўлган ҳайвонлар жасадини ғажиб юрибди.

Дарҳақиқат, атроф-муҳит муҳофазаси, тоза ҳаво ҳақида кунда-кунора бонг урилмоқда. Туманнинг ўзида эса экологик маданиятни шакллантириш мавзусида ҳар хил тадбирлар, акциялар, давра суҳбатлари ўтказиляпти. Бироқ Полвон канали бўйларидаги аҳвол туманда мутасаддиларнинг қуруқ гап-сўздан амалий ишга ўтишлари анча мушкул бўлаётганини англатиб турибди.

Эътибор бериб кўрилса, Полвон канали бир неча маҳалла ва фермер хўжаликлари ҳудудларини кесиб оқиб ўтади. Унинг ҳар икки томонидаги йўлдан ҳар куни раҳбарлар, жамоатчилик фаоллари бориб-келади. Қолаверса, бу ҳудудга шундоқ бир қадам масофада дам олиш масканлари ҳам жойлашган. Наҳотки, бундай ачинарли манзара касб этаётган йўллардан кўзни юмиб ўтиб бўлса?! Ахир виждони уйғоқ, руҳияти бедор инсон бундай жойдан бефарқ ўтиб кетиши мумкин эмас-ку!

Халқимизда «Қарс икки қўлдан чиқади» деган ҳикматли ота сўзи юради. Бу, албатта, мутасаддилар, масъул ташкилот ходимлари кенг жамоатчилик, халқ билан ҳамжиҳатликда ўз фаолиятини йўлга қўйишини ҳам англатади. Дуч келган жойга чиқинди ёки ўлган ҳайвонлар жасадини экологик маданияти шаклланмаган оддий одамлар, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ташлаб кетади. Бундайларни қатъий назорат остида тартибга солиш анча мушкул вазифа. Биринчи галда уларнинг атроф-муҳит ва табиатга муносабатини ўзгартириш муҳим саналади. Одамларнинг экологик маданияти шаклланмас экан, аҳвол биз кутган даражада мақтов ва олқишга муносиб бўлмасдан қолаверади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔5

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔7

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔5

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 5    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 7    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 5    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 36    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар