Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилАҳолининг экологик дунёқараши, ресурслардан оқилона фойдаланиш маданияти юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишлардан биридир.
Шу боис ҳам, Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясига мувофиқ жорий йил август ойи мамлакатимизда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» сифатида ўтмоқда.
Ойлик доирасида жойларда амалий ишлар, тизимли тарғибот тадбирлари ва аҳолининг экологик фаоллигини оширишга қаратилган ташаббуслар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жумладан, ЎЭП Навоий вилоят кенгаши, Конимех туман партия ташкилоти ҳамда «Навоий сув таъминоти» АЖ туман бўлими ҳамкорлигида бир қатор учрашувлар, тарғибот акциялари ташкил этилмоқда.
Ана шундай муҳим учрашувлардан бири Конимех туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўтказилди. Тадбирда экологик партия вакиллари, сув таъминоти тизими ходимлари ҳамда соҳага дахлдор мутахассислар иштирок этишди. Тадбир «Сувни тежанг ва унумли ишлатинг!» шиори остида ташкил этилди. Унда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий жиҳатлари, ичимлик сувни исроф қилмаслик, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Мутахассислар ўз чиқишларида сувдан фойдаланишда аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, ҳар бир фуқаронинг масъулиятини кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Санитария хизматларининг бу борадаги ўрни, хонадонлардаги гигиена ҳолатининг атроф-муҳитга таъсири юзасидан ҳам амалий тавсиялар билдирилди.
Экологик ойлик доирасида навбатдаги амалий ташаббус эса Конимех туманидаги «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давом этди. Бу ерда партия фаоллари ва сув таъминоти ходимлари хонадонма-хонадон юриб, улар билан очиқ мулоқотлар, тушунтириш ишлари ўтказишди.
Уйма-уй олиб борилган тарғибот чоғида ҳар бир хонадонда сувни тежаш, ичимлик сув ресурсларини асраш ва бу орқали келажак авлод саломатлигига ҳисса қўшиш зарурати борасида содда, аммо таъсирчан тарзда тушунтиришлар берилди. Шунингдек, кундалик ҳаётда сувдан оқилона фойдаланган, намуна кўрсатган бир нечта фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади. Улар партия томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бу орқали оддий одамлар орасида экологик хулқ ва масъулиятни рағбатлантиришга алоҳида урғу берилди.
Бугун дунёда ҳар бир фуқаронинг экологик онгини ошириш, атроф-муҳитни асраш борасида масъулиятини шакллантириш давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам асосий вазифасига айланган. Шу жиҳатдан олганда, партия ташаббуси билан ташкил этилган ҳар бир амалий тадбир – бу нафақат навбатдаги акция, балки жамият онгида экологик масъулиятни шакллантириш йўлидаги изчил қадамдир.
Нозлия АЙДАРОВА,
ЎЭП Конимех туман кенгаши раиси
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил