Экология      Бош саҳифа

Ўзбекистон 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди

Юртимизнинг барча ҳудудларида 20 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди.

Ўзбекистон  55,7  тонна  чиқиндидан тозаланди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан «Cоcа-cоla» ва «Яндех Узбекистан» компаниялари ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамкорлигида ўтказилган халқаро акция давомида ҳудудлар жами 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди.

Акция давомида вазирлик ва агентлик мутасаддилари, секторлар масъуллари, Тошкент вилояти ва шаҳар бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлар вакиллари, ёшлар, эко-фаоллар, оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент денгизи соҳилидаги белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалашди.

– Асосий мақсадимиз кенг жамоатчиликнинг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартириш ва бу орқали чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришдир. Аслида, нафақат Бутунжаҳон тозалик куни, балки ҳар куни атроф-муҳитни тоза сақлашимиз лозим», – дейди Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаева.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов эса чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг нобуд бўлиши ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлади.

Мутахассис қайд этган статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда бир кунда 19-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлмоқда. Чиқиндилар турли хил металл, шиша идишлар, қоғоз, пластик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат. Биргина 2024 йилда республикада йиғилган жами 14 млн тонна чиқиндиларнинг фақат 5,2 фоизи қайта ишланган.

Плоггинг давомида Тошкент денгизи соҳили бўйида 962 кг чиқинди йиғилди. 200 кг пластик идиш қайта ишлаш учун юборилди. Якунда Ўрмон хўжалиги агентлиги жамоаси 1-ўринни (223 кг чиқинди), «Ёш экологлар жамоаси» 2-ўринни (175 кг чиқинди) ва Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» корхонаси жамоаси 3-ўринни (155 кг чиқинди) эгаллади.

Бундан ташқари, ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлашга доир суратлар чизилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар, фаол иштирокчилар ҳамда ҳамкор ташкилотлар муносиб тақдирланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтган йили ҳам халқаро эко-акция доирасида ҳудудлар жами 36,5 тонна чиқиндидан тозаланган. Бу каби тадбирлар ҳар биримизда табиатга дахлдорлик ҳиссини уйғотиб, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтиш орқали чиқиндини айланма иқтисодиётнинг муҳим бўлагига айлантиришга хизмат қилади.

 

Экология вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар