Табиат      Бош саҳифа

Қайта ишланадиган маҳсулот – экологик маданият белгиси

Жорий йил август ойи юртимизда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» сифатида ўтказилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва экологик тозаликни таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қайта ишланадиган маҳсулот –  экологик маданият белгиси

Шу мақсадда ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда партия фаоллари «Навоий картон қоғоз» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхона 2012 йил 1 сентябрдан буён ишлаб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатимиз қайта ишлаш саноатининг муҳим бўғинларидан бири ҳисоб­ланади. Корхонада ҳар ойда ўртача 80 – 100 тонна картон ва турли хил қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозор эҳтиёжлари мунтазам равишда таъминланмоқда.

Ишлаб чиқариш жараёнида Хитойдан келтирилган замонавий, юқори самарали ускуналардан фойдаланилади. Бундай технологиялар хомашёни тежаш, чиқинди ҳажмини камайтириш ва экологик хавфсизликни таъминлашда катта имконият яратади. Корхона фаолияти нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳитни асраш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Экопартия вакиллари, шунингдек, «Стимулл Навоий» МЧЖда ҳам бўлиб, у ерда чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан танишишди. Корхонанинг бу йўналишдаги ишлари чиқинди бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида самарали тажриба бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўрганишлар якунида партия фаоллари маҳаллаларда аҳолига чиқиндиларни тўғри бошқариш, уларни саралаб ташлаш ва қайта ишлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди. Тадбир давомида фуқароларга чиқиндиларни алоҳида йиғишнинг экологик фойдаси, бу орқали атроф-муҳитни тоза сақлаш ва табиий ресурсларни тежаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Экологик партия ташаббуслари, маҳаллий корхоналарнинг фаолияти ва фуқароларнинг иштироки биргаликда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда яшил келажакни барпо этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Амонмурод АМОНОВ,

ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар