Табиат      Бош саҳифа

Реновация ҳудудининг камида тўртдан бир қисми яшил ҳудудга айлантирилиши керак

Фракциямизнинг кечаги мажлисида «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилдик.

Реновация ҳудудининг камида тўртдан бир қисми яшил  ҳудудга  айлантирилиши керак

Мазкур қонун лойиҳаси билан шаҳарларда эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ўрнида замонавий турар жойлар қуришга қаратилган реновация жараёнини ҳуқуқий асосга қўйиш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа реновациянинг мақсади, принциплари, босқичлари, ижро тартиби ва давлат бошқаруви механизмларини белгилайди.

Лойиҳа ташаббускорлари қайд этганидек, республикамизда 42 мингдан ортиқ кўп квартирали уйларни (1,4 млн хонадон) ўз ичига олган турар жой фонди мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 31 мингтаси 1991 йилгача қурилган ҳамда 17 мингтаси 2-3 қаватдан иборатдир.

Ҳар йили 145 мингта турар жойга бўлган талабни қондириш учун 2019-2023 йиллар давомида ўртача 60 мингта, 2024 йилда эса 100 мингта янги турар жойлар қурилган бўлиб, бу борада ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун қўшимча ер ресурслари талаб этилмоқда.

Сейсмик жиҳатдан заиф, эскирган ва фойдаланишга яроқсиз паст қаватли биноларни реновация қилиш учун ҳуқуқий асосларни яратиш келгуси йилларда қуриладиган уй-жойларнинг камида 5-7 фоиз қисмини реновация ҳисобига бўшаган ерларда қуриш имкониятини беради. Натижада, замонавий қурилиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда реновация орқали тахминан 20 минг гектар ер тежалади ва 4,5 миллион кишини уй-жой билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Лойиҳага кўра, реновацияда иштирок этиш мажбурий эмас – ҳар бир ҳуқуқ эгаси билан нотариал шартнома тузиш талаб этилади. Қандайдир қурилишга розилик бериш учун эса аҳоли ва уларнинг камида бешдан тўрт қисмининг нотариал тасдиқланган ёзма розилигини олиш талаб этилади.

Ҳужжатда мулк дахлсизлиги, фуқароларни суд қарори бўлмасдан уйидан чиқариш мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек, барча тушунмовчиликлар ва номуайянликлар фуқаролар манфаатида ҳал қилиниши шартлиги ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, турар ва нотурар жой эгаларига адолатли компенсация берилиши белгиланмоқда. Бундай компенсация янги қурилаётган уйдан квартира бериш, бошқа жойдан мулк ажратиш, бозор нархида пул тўлаш ёки келишувга кўра бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Уйнинг майдони камаймаслиги ва яшашга тайёр ҳолда топширилиши шарт.

Энг муҳими, реновация режалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Электрон платформа ва ОАВ орқали фуқароларга фикр билдириш имконияти яратилади. Қурилиш ва реконструкция жараёнлари онлайн кузатилиши таъминланади.

Экологияга зарар етказмаслик – лойиҳанинг асосий талабларидан бири. Реновация ҳудудининг камида тўртдан бир қисми яшил ҳудудга айлантирилиши керак. Қимматли дарахтлар ва маданий ёдгорликлар ҳимоя қилиниши белгиланган.

Қонун лойиҳаси билан реновация соҳасида фаолият юритадиган республика ва ҳудудий кенгашлар, жамғармаларнинг вазифа ва ваколатлари ҳам аниқлаштирилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини қулай, хавфсиз ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш, шаҳар қиёфасини янгилаш ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Жавлон АБДУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар