Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Халқ ичига кириб, табиат билан тиллашмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятини мамлакатнинг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратган ҳолда, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигини салмоқли натижалар ва янги ташаббус­лар билан якунлади.

Ўзбекистон Экологик партияси: Халқ ичига кириб, табиат билан тиллашмоқда

Ўтган даврда партия аъзолари сони 51 335 нафарга ошди. Бу эса партия сафи ойма-ой ўсиш тенденциясига эга бўлаётганидан, партияга жамоатчилик ишончи ва унинг жамиятдаги нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир.

Партия Ижроия қўмитасининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолият натижаларига бағишланган йиғилишида бу алоҳида қайд этиб ўтилди. Унда партия Марказий Кенгаши аъзолари, Ижроия қўмита ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлар ва ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Йиғилишда 2025 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, эришилган натижалар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Партия тизимида аъзолар сони кўпайишига мос равишда, бош­ланғич партия ташкилотлари сони ҳам 826 тага кўпайиб, партиянинг ҳудудлардаги фаолияти доирасини янада кенгайтирди.

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 1 329 та ёшлар билан боғлиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 47 283 нафар иштирокчи қамраб олинди. Ушбу тадбирлар орқали 2025 йилнинг биринчи ярмида 30 ёшгача бўлган 24 360 нафар ёш партияга аъзо бўлди. Айниқса, май ва июнь ойларида ёшлар иштирокидаги фаолликнинг янада ошгани кузатилди.

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини ошириш бўйича ҳам жадал ишлар амалга оширилди. Ўтган 6 ой давомида 1 397 та тадбир ўтказилиб, 41 108 нафар хотин-қиз қамраб олинди. Апрель-май ойларида Сенат қарорига мувофиқ 11 та ўқув-семинар ташкил этилиб, аёллар ўртасида сиёсий фаолликни ошириш ва гендер тенгликни таъминлашга оид қонунлар муҳокама қилинди.

Партия ташаббуси билан турли йўналишлардаги жонли мулоқот ва тарғибот лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди. «Чиқиндисиз маскан» эколойиҳаси доирасида апрель-май ойларида 4 та ҳудудда 2 200 тонна чиқинди тозаланди, 500 нафарга яқин иштирокчи, жумладан ёшлар ва хотин-қизлар жалб этилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 92 703 та манзарали ва мевали дарахт экилиб, 31 та «Эко-боғ», 25 та «Депутат боғи» яратилди.

Партия фаолиятида жамоатчилик билан очиқ мулоқот ва тарғиботга алоҳида эътибор берилмоқда. «Олам» мунозара телелойиҳаси ташкил қилиниб, 4 та кўрсатув суратга олинди ва «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилди. Бу лойиҳа мутахассисларнинг фикрларини кенг оммага етказиш, фуқароларда экологик онгни шакллантиришда самарали платформага айланмоқда.

Илмий тадқиқотлар ва таҳлиллар партиянинг сиёсий платформасини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда. Йил давомида 4 та илмий-амалий анжуман ўтказилиб, уларда олимлар, депутатлар, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этди. «Яшил иқтисодиёт», «Экологик таълим», «Экологик хавфсизлик» ва «Яшил энергетика» мавзуларидаги тадбирлар партиянинг илмий ечимларга асосланган сиёсат юритишга интилганини намоён қилади.

Жорий йилнинг биринчи ярмида рақамлаштириш ва ахборот тизимларини такомиллаштириш йўналишида ҳам аниқ қадамлар қўйилди. «KPI» платформаси, «O‘EP reyting» лойиҳаси, «Онлайн аъзолик» тизими, «Фуқаролар мурожаат портали» ҳамда махсус Телеграм бот фаолияти йўлга қўйилди. Бу ташаббуслар фаолиятда шаффофлик, жамоатчилик назорати ва тезкор алоқа имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Партиянинг фаолиятида сайловчилар билан мулоқот, тарғибот тадбирлари, илмий ҳамкорлик ва рақамли платформалар орқали экологик маданиятни ва маърифатни тарғиб қилишга устуворлик берилгани партиянинг жамиятдаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

Келгусида ҳам ёшлар ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқот, аҳолини ташвишлантираётган экологик муаммоларга ечим топиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат, жамият ва ҳар бир фуқаро вазифасига айланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш партиянинг стратегик устувор йўналишларидан бўлиб қолади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар ва келгусида партия олдида турган устувор вазифалар юзасидан Ижроия қўмитасининг қарори қабул қилинди.

 

ЎЭП МК Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар