Табиат      Бош саҳифа

Дунёдаги энг кекса дарахт Ўзбекистонда эканини биласизми?

Германиялик тарихчи-олимларнинг таъкидлашича, Ер сайёрасида минг йилдан ортиқ ёшга эга бўлган уч туп арча бор.

Дунёдаги энг кекса дарахт  Ўзбекистонда  эканини биласизми?

Уларнинг бири Канадада, иккинчиси Хитойда ва учинчиси Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Фориш туманида. Мамлакатимизда немис олимлари билан ҳамкорликда мазкур арча дарахтининг ёшини аниқлаш бўйича махсус лойиҳа амалга оширилган.

– Ушбу дарахт танасининг диаметри тахминан 24 метр, марказий шохларининг айланаси 12 метр, ҳар тарафга тарвақайлаган пастки шохлари вазнининг оғирлиги туфайли ер устида ётади. – дейди журналист Рашид Каримов. – Сарв дарахти танаси ковакларига 4-5 нафар одам бемалол сиғади.

Немис олимлари арча ёшини аниқлаш бўйича олиб борган изланишлари натижасида сарв 1500 ёшдан ҳам улуғ деган хулосага келган. Шундан сўнг сарв дарахти БМТ муҳофазасига олинди ва энг қадимий 3 та дарахтнинг бири сифатида «Биота» деб номланди.

Айни пайтда ушбу қадимий сарвни минглаб маҳаллий, юзлаб хорижий сайёҳлар кўргани келмоқда. Табиат ихлосмандларига қулайлик яратиш учун тоғ бағрида меҳмон уйлари қурилиб, йўллар таъмирланмоқда, тунги ёритгичлар ўрнатилмоқда ва кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар