Табиат      Бош саҳифа

Барқарор ривожланиш: Иссиқхона газлари 35 фоизга камайтирилади

Ўзбекистон экологик хавфсиз ва барқарор иқтисодиётга интилмоқда. Шунингдек, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳам устувор вазифалардан биридир. «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун буни яна бир бор исботлайди.

Барқарор ривожланиш:  Иссиқхона газлари  35 фоизга камайтирилади

Президент томонидан экологик ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида имзоланган ушбу қонун атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни камайтириш, углерод мувозанатини тартибга солиш ва «яшил» ташаббусларни рағбатлантиришга қаратилган.

Қонунга кўра, давлат томонидан иссиқхона газлари чиқарилишига лимит белгиланади. Компаниялар томонидан квоталар олинади ёки сотилади. Мақсад иқтисодий тарзда СО₂ чиқарилишини камайтиришдир. Бунда Ўзбекистон миллий иқлим сиёсатининг қуйидаги асосий тамойиллари белгилаб қўйилган:

– ташламалар даражасини камайтириб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

– қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга устуворлик бериш;

– Ўзбекистоннинг иссиқхона газларини камайтириш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;

– ташламалар бўйича ҳисоботларнинг мажбурийлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

– ташламаларни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш;

– иқлим чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга илмий ва тизимли ёндашиш.

Қонун жисмоний ва юридик шахс­ларга ташламаларни камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Ушбу лойиҳалар орқали эришилган ташламаларни камайтириш натижалари давлат томонидан тан олинади ва миллий углерод бирликлари реестрига киритилади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни қатъий олиб борган ҳолда, 2030 йилгача ҳавога иссиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтириш, «яшил» энергетика улушини 56 фоизгача ошириш мақсад қилиб олинган.

Қонуннинг қабул қилиниши Париж битимига асосан иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича олинган мажбуриятлар Ўзбекистон томонидан бажарилишини таъминлашга замин яратади. Иқлим ўзгариши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун зарур шароит яратишга хизмат қилади. Қолаверса, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан иқлим ўзгариши ва иссиқхона газларини қисқартириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш учун мус­таҳкам ҳуқуқий асос яратади.

 

Бахтиёр ПЎЛАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар