Табиат      Бош саҳифа

Оролбўйидаги тириклик учун ҳаммамиз масъулмиз

Жойларда йўл қўйилаётган экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик назоратининг ортиб бориши ўзига хос ижтимоий институт мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. Бунинг натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар аниқланиб, бартараф қилинишига эришилаётгани қувонарлидир.

Оролбўйидаги тириклик учун ҳаммамиз масъулмиз

Жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 135 та экорейд тадбири ўтказилган. Унда аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий объектлар атрофидаги экологик ҳолатлар ўрганилди. Партия кенгаши иштирокида 109 та жамоатчилик назорати тадбири ўтказилиб, экологик қонунчиликнинг бажарилиши юзасидан жойлардаги ҳолат ўрганилди. Сув ресурс­ларидан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш манбалари, чиқиндиларни тўғри ташлаш тартиби каби йўналишларда доимий мониторинг олиб борилди.

ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг 2025 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Кенгаш йиғилишида шу каби фаолият натижалари алоҳида эътироф этилди.

Ўтган олти ойда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ва ёшлар орасида тарғиб қилиш, шунингдек, аъзолар ва тарафдорлар сафини кенгайтириш бўйича жами 540 та тарғибот тадбири ўтказилди. «Тоза ҳудуд», «Яшил макон», «Ҳаёт дарахти», «Спорт – соғлик гарови», «Чиқиндисиз маскан» каби ижтимоий акцияларда минглаб элдошларимиз иштирок этгани партияга нисбатан тобора ишонч ортиб бораётганидан дарак беради.

Йиғилишда иштирок этган ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев партия фаолиятидаги ютуқларни эътироф этиб, фаолиятни ривожлантиришдаги айрим камчиликларга ҳам тўхталди.

– Экологик жиҳатдан бироз мураккаб шароитда фидойилик билан ишлаб келаётган, ташаббускор ва шижоатли партиядошларимиз меҳнатини албатта эътироф этамиз, – деди партия раҳбари. – Фақат қалбида она табиатга меҳри баланд, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндаша оладиган инсонларгина бундай мураккаб ишларни уддалай олади. Бугунги экологик вазият эса, биздан ҳар доим огоҳ, сергак ва фидойи бўлишни талаб қилмоқда. Оролбўйи­даги ҳар бир гиёҳ, ҳар бир жонзот тақдири учун ҳар биримиз жавобгар эканимизни эсдан чиқармаслигимиз керак.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб ўтган давр мобайнида 78 та бошланғич партия ташкилоти ташкил қилинди. Улар маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар негизида фаолият олиб бормоқда. Партия ғояларини тарғиб қилиш, аҳоли билан тизимли ишлаш, экологик муаммоларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиш барча бошланғич ташкилотларининг асосий мақсадига айланган. Бунинг натижасида партия фаолиятининг жойлардаги таъсир доираси кенгаймоқда.

Танқидий таҳлил тарзида ўтган йиғлишда Қанликўл, Элликқалъа, Бўзатов туман партия ташкилотлари раҳбарлари зиммасига қисқа фурсатда фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

 

Эрпўлат БАХТ

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар