Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилИжтимоий тармоқларда Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида жойлашган Палтау шаршарасигача йўлтанламас автомобилда кирилгани акс этган видео тарқалди ва кескин танқидларга сабаб бўлди.
Ҳолат Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бўстонлиқ туман бўлими инспекторлари томонидан ўрганилди. Натижада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга транспорт воситасида ноқонуний тарзда кирилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари – 3 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунининг 19-22-моддалари ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 47-моддасига асосан, «давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади. Фуқароларга муҳофаза ҳудудларига фақатгина тегишли рухсатнома билан киришга рухсат берилади».
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил