Халқ билан      Бош саҳифа

ТАРБИЯНИНГ ЭНГ ТАЪСИРЧАН УЧ ҲАЛҚАСИ

фарзандларимиз ҳаётида қай даражада ўз аксини топяпти?

Уч кундан бери ўқишга қатнамаётган ўқувчи ҳақида коллеж маъмурияти маҳалла оқсоқолига маълум қилиб, ёрдам сўради.

ТАРБИЯНИНГ ЭНГ ТАЪСИРЧАН УЧ ҲАЛҚАСИ

Оқсоқол болани уйидан дараклаб, ота-онадан «ўғлимиз ўқишга кетган», деган жавоб олди. На уйда, на ўқишда бўлган ўқувчининг қаерда, нима қилиб юргани ҳаммани ўйлантира бошлади...       

Фарзандларимизни турли ғоявий курашлар, ахборот хуружлари ҳамда «оммавий маданият»нинг кўринмас сиртмоқларидан муносиб ҳимоялаш бугун зиммамиздаги энг муҳим ва долзарб вазифалардан бирига айланган. Уларнинг таълим-тарбиясида ўта ҳушёр, сергак ва огоҳ бўлиш ҳар бир оила, маҳалла ҳамда таълим муассасасининг узвий ҳамкорликда фаолият юритишини тақозо этяпти.

Юртимиз келажаги, эртамиз бунёдкорлари саналган ёшлар ҳақиқатан  катта куч. Бу кучни тўғри йўналтириб, эзгу мақсадлар йўлида ишлатиш муҳим масала. Акс ҳолда, тоғ бағридан кавлаб олинган темир куни келиб тешага  айланиб, унинг бағрини тирнаши ҳеч гап эмас.

Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фондида бўлиб ўтган матбуот анжуманида худди шундай долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Дилшода МИРЗАЖОНОВА,

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари:

— Жаҳон ахборот майдони кенгайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт таъсирларнинг, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли ғояларнинг кучайиб бораётгани барчамизни янада ҳушёрлик ва огоҳликка чорлайди.

Ёшлар таълим-тарбияси, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, спорт билан шуғулланиши, замонавий билимларни, касб-ҳунарларни эгаллаши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролар йиғинларининг таъсири тобора ортиб бормоқда. Айниқса, оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Дунёнинг ҳеч қаерида учрамайдиган ноёб тажриба — тарбиянинг энг таъсирчан уч ҳалқаси мамлакатимизда тизимли асосда ва ўзаро ҳамкорликда фаол иш юритаётгани ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлигининг самарали йўлга қўйилиши туфайли ўсмирлар орасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиши, шунингдек, гиёҳвандлик, диний экстремизм, «оммавий маданият» иллатларининг олди олинмоқда. Ўғил-қизларни спортга кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосийси, ушбу ҳамкорлик ёшлар тарбиясида оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг уйғун фаолиятини жонлантириб, таълим-тарбия тизимида жамоатчилик назоратини самарали ўрнатишда ҳам қўл келаётир.

Ўзига хос ёндашув

Равшан ТЎРАЕВ,

Яшнобод туманидаги «Тонг» маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

— Тинч оилада тарбия топаётган фарзанд билан нотинч ё носоғлом оила даврасида улғайган бола ўртасида катта фарқ бор. Биз турли мутахассислар, жумладан, психологлар ёрдамида маҳалламизда яшаётган ўсмирларнинг руҳий ҳолати, уларнинг турмуш тарзи, қизиқишлари доираси, ота-она, устоз-мураббий, тенгқурлари ва атрофидаги бошқа кишилар билан муомала-муносабатини ўрганиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлар, «оммавий маданият» ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш ва муносиб ҳимоя қилишга шу йўл билан эришиш мумкин. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бундай яқиндан туриб ишлаш методи орқали бола ахлоқига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиш имкони бор. 

Феруза РАҲМАТУЛЛАЕВА,

Шайхонтоҳур туманидаги «Янги Белтепа» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси: 

— Маҳалламизда 2015 йилда вояга етмаганлар орасида содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўртта эди. Биз бу йил масалага ёндашувни бироз ўзгартирдик. Маҳалламизда алоҳида эътибор талаб қилинадиган ўқувчилар билан ишлайдиган махсус гуруҳ туздик. Гуруҳ ҳар куни ўқувчининг дарсга қатнаши, ахлоқи, интизоми, вақтини нималарга сарфлаётгани билан мунтазам танишиб боради. Тўпланган маълумотлар ҳар ой якунида ўқитувчи ва ота-оналар билан бирга муҳокама қилинади. Бундай ёндашувнинг самараси шу бўлдики, йилнинг ўтган даври мобайнида кўнгилсиз вазиятларнинг олди олинди ва бирорта нохуш ҳолат юз бермади.

«Хўш, ўқишдан мақсадингиз нима?»

Малика ЖАЛИЛОВА,

Қибрай тумани Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси:

— Ҳозирда кўпгина ўқув муассасаларига турникет ўрнатилган. Ўқитувчи ва мураббийлар, маҳалла ҳамда ота-оналар ҳам фарзандининг ўз вақтида дарсда бўлиши, бошқа жойларга нобоп қадам қўймаслигини истайди. Ҳамкорликдаги ишлар самарасида ўқувчилар давоматини таъминлашга бир қадар эриш­япмиз. Лекин масаланинг яна бир тарафи бор: фарзандларимиз таълим даргоҳига бемақсад қатнамаслиги зарур. Бу эса, бизнинг олдимизга таълим сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш, керак бўлса, унинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифасини қўяди. Ахир, таълимга сарфланаётган харажатлар, устозларнинг нина билан қудуқ қазишдек машаққатли меҳнати, ота-онанинг ғамхўрлиги охир-оқибат беҳуда кетмаслиги керак-ку!

Дарҳақиқат, таълим-тарбиянинг сифат босқичи бугунги кунда кўпчиликнинг алоҳида эътиборини қаратиш зарур бўлган масала. Узлуксиз чора-тадбирларнинг натижаси фарзандлар ҳаётида қанчалик акс этаётгани билан белгиланади.   

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маълумот беришича, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида ҳамкорлик доирасида маҳаллаларда ва таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ўрганиш, ўқувчиларнинг дарс жараёнига жалб этилиши, ўқишга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича жами 76 мингга яқин тарғибот тадбирлари ўтказилган. Таълим муассасалари ва маҳалла фаоллари мазкур оилалар фарзандларининг дарсларга тўлиқ қатнаши, уларнинг таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқини алоҳида назоратга олиш, масъулларни бириктириш, тарбиясида нуқсони бор болаларни турли ижодий ўқув ва спорт тўгаракларига имтиёзли жалб этиш каби ишларни амалга оширишган.

Ўзбошимчалик ва эътиборсизлик

...Юқорида тилга олинган уйидан ҳам, коллеждан ҳам дараги топилмаган ўқувчининг тақдири нима бўлгани, албатта, ҳаммани ўйлантириши аниқ. Тошкент шаҳридаги «Сузук ота» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собитхон Турсуновнинг айтишича, ота-онанинг эътиборсизлиги оқибатида ўқувчи дарс пайтида бошқаларнинг кўзини шамғалат қилиб, бир-икки сўм пул ишлаш илинжида юрган. Бу маҳалла оқсоқоли бошчилигидаги махсус гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари натижасида аниқланди.

— Биз ўша ўсмирларни ишлатаётган ташкилотлар билан суҳбатлашиб, вояга етмаганларни уларнинг ота-онаси билан маслаҳатлашмасдан меҳнатга жалб қилиш ноқонуний эканини тушунтирдик, — деди оқсоқол Собитхон Турсунов. — Ўз навбатида, ўнга яқин ўқувчилар олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг яна коллежга қайтарилди. Болалар гарчи  маблағ топишга муҳтож бўлмаса-да, ўзбошимчалик ва ота-онанинг эътиборсизлиги оқибатида мустақил равишда пул топишга қизиқишган.

Бундай ҳолатлар бошқа маҳаллаларда йўқ деб, комил ишонч билан айта оламизми? Фарзанди дарсга бормасдан қаерда, нима қилиб юрганини билмаган ота-она эртага унинг келажагини хатарга қўяётганидан бохабармикан?

Бу каби саволлар биргина фарзанд ҳаёти учун ҳар ким, ҳар доим масъул эканидан далолат беради. Шу маънода, фарзандларимиз тақдирига дахлдор бўлган «оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлигини изчил таъминлаш нақадар улкан аҳамият касб этиши кундай равшан бўлади.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔193

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔227

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔380

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 193    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 227    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 380    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 297    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар