Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон ҳайвонларни ҳимоя этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиб бериш жаҳон ҳамжамияти учун муштарак масалалардан бири саналади.

Ўзбекистон  ҳайвонларни ҳимоя  этиш ташаббусига раҳбарлик қилади

Ўзбекистон бу борадаги экологик ташаббусларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Тошкент ана шундай яна бир муҳим учрашувга мезбонлик қилди. Марказий Осиёда сут эмизувчи ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташаббуси (CAMI) мамлакатларининг учинчи учрашуви ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро Конвенция (CMS) доирасида ташкил этилди.

CAMI 14 та давлатни бирлаштириб, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турлари, масалан, қор қоплони, гепард, ёввойи туя, Бухоро буғуси, қулон, жайрон каби ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Учрашув минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди. Унда CAMI ташаббусига кирувчи давлатлар вакиллари билан бир қаторда халқаро ва минтақавий ташкилотлар – жумладан, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Табиат ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш иттифоқи, Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамияти, Франкфурт зоология жамияти, Шотландия Қироллик зоология жамияти ва бошқа ташкилотлардан қарийб 60 нафар вакил иштирок этди.

Иштирокчилар ҳар бир мамлакатнинг ҳисоботларини тинглаб, CAMI дастурининг 2020 – 2026 йиллардаги ижросини муҳокама қилди ва 2026 –2032 йиллар учун янги режа лойиҳаси қабул қилинди. Шунингдек, Марказий Осиёда ҳайвонларнинг кўчиб юриш йўллари ва уларнинг инфратузилмасини кўрсатадиган янгиланган харита тақдим этилди. Бу хаританинг иккинчи нашри кенгайтирилган ва унга рақамли платформа қўшилган.

Учрашувда қуйидаги манфаатли масалалар кўриб чиқилди:

– Ўзбекистоннинг таклифига кўра, Бухоро буғусини CМSнинг биринчи иловасидан чиқариш қўллаб-қувватланди ва бу масала CОP15 йиғилишида кўриб чиқилади;

– Тожикистон таклиф қилган сиртлонларни рўйхатга қўшиш ҳам қўллаб-қувватланди ва CОP15да муҳокама қилинади;

– Манул ва Евроосиё силовсини CAMI ҳимоя қиладиган турлар рўйхатига киритилди.

Учрашувда Ўзбекистон 2026 – 2032 йилларда CAMI раиси, Туркманистон эса унинг ўринбосари этиб сайланди.

CAMI мамлакатлари томонидан қабул қилинган қоидаларга мувофиқ, CAMI раиси мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, иш режасини амалга оширишга кўмаклашиш, зарур маблағларни жалб қилиш ва ҳамкорликни кучайтириш вазифасини бажаради.

 

Экология вазирлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар