Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табиатни асраш орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот марказида инсон, унинг саломатлиги, фаровон ҳаёти, фарзандларининг келажаги ва шубҳасиз, уни ўраб турган табиат турибди.

Табиатни асраш  орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

Экология масаласи бугун фақат илмий, техник ёки статистик ёндашувлар билан эмас, балки фуқаролик позицияси, онг ва маърифат, ҳаёт тарзи билан ҳал этиладиган масалага айланди.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаевнинг Бухоро вилоятида аҳоли вакиллари билан ўтказган мулоқоти, турли ижтимоий объектлардаги ўрганиш ишлари кўп жиҳатдан муҳим ва рамзий аҳамият касб этади. Бу ташриф – юқоридан туширилган кўрсатмаларни назорат қилиш эмас, балки жойлардаги реал ҳолатни, фуқароларнинг кайфияти, тушунчаси ва эҳтиёжини ўрганишга қаратилган самарали мулоқотларнинг яққол ифодаси бўлди.

 

Экологик маданият маҳалладан бошланади

Ғиждувон туманидаги «Зарафшон» маҳалласида бошланган ўрганишлар жамиятдаги энг муҳим ижтимоий ҳужайра – маҳалла фаолиятининг аҳамиятини яна бир бор намоён қилди.

Маҳаллада экологик таълим, тарғибот ишлари, ободонлаштириш фаолияти фақат давлат ёки партия ташаббуси билан эмас, маҳаллий фуқароларнинг ўз ҳиссаси билан амалга оширилмоқда. Бу жамиятда масъулият ҳисси ошганини кўрсатади. Эндиликда тоза ҳаво, мусаффо сув ва озода муҳит фақат ҳукуматнинг эмас, ҳар бир фуқаронинг шахсий қадрига айланмоқда.

 

Жамиятни ўзгартиришга қодир ёшлар

Бугунги кунда экологик ислоҳотларнинг муваффақияти нафақат ҳужжатларда, балки ёшлар онгида қарор топиши билан ўлчанади.

Бухородаги 58-сонли мактабда ўтказилаётган «Долзарб 90 кун» доирасидаги тўгараклар, спорт ва интеллектуал машғулотлар болаларни «экология» тушунчасига яқинлаштиришнинг ҳаётий усули аслида. Тасаввур қилинг, бир мактабда бир неча ўн нафар бола табиатга эҳтиром билан қарашни ўрганса, уларнинг ҳар бири ўз маҳалласининг келажак етакчисига айланиши шубҳасиз. Бу – узоқни кўзлаган стратегия, барқарор ривожланишга қаратилган асосий пойдевор.

 

Томорқа – ҳаёт мактаби

Партия раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ миришкор ва табиатсевар инсон Ҳамид ота хонадонида ҳам бўлишди.

88 ёшли Ҳамид ота Хожиев билан учрашув жудаям фойдали бўлди. У кишининг томорқасидаги меҳнати натижаси, бу хонадондаги покиза муҳит, кекса нуронийнинг шижоати барчада ажойиб таассурот қолдирди. Бундай инсонлар фақат маҳсулот етиштирмайди, балки жонли дарс беради, жамият учун том маънода ибрат бўлади.

Ҳамид ота «экология» сўзини эшитганда, оддий назарияни эмас, балки ўзи суғориб, парваришлаётган дарахтни тушунади. У инсон табиатга меҳр берса, табиат ҳам унга барака қайтаради, деган ҳақиқатни амалда рўёбга чиқармоқда.

Бу учрашув орқали партия вакиллари қатор хулосаларга келди: ислоҳотлар фақат қарорлар асосида эмас, балки халқ меҳнати ва дунёқарашида намоён бўлиши керак.

 

Экологик сиёсат – қоғозда эмас, қалбда

Бухородаги фаолият, учрашувлар ва ўрганишлар яна бир ҳақиқатни намоён қилди: экологик барқарорлик бугун фақат атроф-муҳит муҳофазаси эмас, балки инсонни ўз муҳитига масъул ва меҳрли қилиб тарбиялаш сиёсатидир.

Экологик партиянинг вазифаси эса ахборот тарқатиш билан чекланмаслик, балки ҳар бир юртдошимиз онгида ўзгариш қилиш, унутилган қадриятларни – табиатга эҳтиром, меҳнатга садоқат, ватанга хизмат туйғусини қайта тиклашдан иборат.

Бухородаги мулоқотлар ана шу руҳда ўтди. Ҳар бир учрашувда, ҳар бир мулоқотда одамлар муаммосини айтибгина қолмасдан, ечимига ҳам ҳисса қўшишга тайёр экани кўринди. Бу – янги сиёсий маданиятнинг, жамиятда уйғониш жараёнининг белгисидир.

Ўзбекистонда экология масаласи тараққиётнинг ажралмас қисми сифатида кўриляпти. Бу йўналишдаги ҳар бир амалий қадам табиатни асраш орқали инсонни асраш мақсадига асосланади.

 

Саида ИБОДИНОВА

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔135

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔160

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔285

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 135    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 160    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 285    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 498    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 560    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар