Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЮртимизнинг бир неча қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақоми берилаётгани ҳудудларимизга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганидан далолатдир. Куни кеча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг қарорига биноан Китоб туманидаги «Қайнар» ва «Бешир» қишлоқларига ана шундай мақом берилгани катта хурсандчилик бўлди.
«Қайнар» қишлоғи сўлим ва баҳаволиги жиҳатидан Швейцариядан қолишмайди. Бу ердаги хушманзара жойлар ва шифобахш булоқлар ҳар бир кишида ўзгача таассурот қолдиради. Айниқса, баҳор ва ёз ойларида бу қишлоққа саёҳлар оқими тўхтамайди. Бу ерда «Мингчинор», «Катта тош», «Шабада», «Мўъжиза», «Шоҳсарой» каби дам олиш масканларида тайёрланадиган турли хилдаги тансиқ таомлар нафақат вилоят, балки республикамиз бўйлаб маълуму машҳур. Бу масканга келганлар арча сихли кавказча кабоб, китобча кескан ош, қовурғадан албатта тотиб кўришади.
«Қайнар»да катталар ва болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда даволаниш масканлари йилнинг тўрт фаслида ҳам мижозлар билан гавжум. «Мингчинор», «Мингбулоқ» дам олиш санаторийларида эса кўплаб касалликларга ҳудуд об-ҳавосининг ўзи даво бўлади. Чунки бу оромгоҳлар бетакрор табиат қўйнида, улкан тоғлар бағрида жойлашган.
Бугунги кунда саёҳлар оқими кунига 2-3 минг, йил давомида 200 минг кишидан ошмоқда. Ташриф буюраётган саёҳлар оқимининг сабабларидан бири бу ҳудудда жойлашган ғорлар, десак хато бўлмайди. Туманнинг Ғарбидан бошланган «Томчи ота», Шарқ томонидан эса «Қайнар» қишлоғи устидаги «Етти қиз» ғори ҳақида халқ орасида тарқалган ривоят ва афсоналар ҳар қандай кишини ҳайратга солади.
Тахтақорача давонининг энг юқори чўққисига чиққан инсон такрорланмас мўъжизавий тоғлар бағридаги бир гўзал ҳаётга гувоҳ бўлиши табиий. Денгиз сатҳидан 1228 метр баландликда жойлашган «Бешир» қишлоғи ҳавоси жуда мусаффо, иқлими мўътадил бўлгани учун ёз ойи бошланиши билан маҳаллий ва хорижий саёҳлар билан гавжум бўлади. Аҳолиси тўрт минг нафардан ошадиган бу қишлоқ аҳли асосан чорвачилик, деҳқончилик, меҳмон уйлари орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Қишлоқда жойлашган Бешир ота зиёратгоҳига кунига 4-5 минг, йилига эса 500 минггача зиёратчилар қадам ранжида қилади. Зиёратгоҳ пастида қоялар орасидан тошиб чиққан булоқ суви тиниқлиги ва шифобахшлиги билан одамлар учун азиз гўшага айланиб улгурган.
Қишлоқда ҳозиргача ўттизга яқин оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган. Ушбу меҳмон уйларида барча шароитлар бўлиб, саёҳатчилар учун зарур инфратузилма яратилган. Бу ердаги Шайхлар ғори, Ғори Ҳаким, Қизилқоя, Тешиктош ғори, Шаршара, Удум тоғи, Сандиқтош манзиллари доим саёҳларни ўзига мафтун этади.
Сайёҳларнинг хавфсизлиги борасида ҳам зарур чоралар кўрилган. Зарур жойларни «E-mehmon» ёки «Booking.com» электрон манзиллари орқали олдиндан банд қилишлари мумкин. Ташриф буюрувчиларга қишлоқ тарихи ва жойлашуви ҳақида буклетлар ва рисолалар тақдим этилиши уларнинг саёҳатни қаердан бошлаб, қандай ташкил қилишларига ёрдамчи бўлади.
Ҳа, дунё кезишдан олдин, аввало, саёҳатни ўзимиздан бошлашга арзийдиган бетакрор масканларимиз бисёр. Табиати бетакрор, нур-зиё таратиб турган зиёратгоҳлар, мароқли ҳордиқ чиқариш учун муносиб манзиллар жуда кўп.
Муҳайёбону ҚУРБОНОВА,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими мутахассиси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил