Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сирти ялтироқ вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

Йиллар ўтгани сайин ҳар бир соҳа замон талаблари даражасида ривожланиб бормас экан, одамларнинг турли эътирозлари ва танқид­ларига дуч келаверади. Сўнгги йилларда Ўзбекис­тон темир йўллари тизими ҳақида ана шундай фик­рлар бот-бот айтилмоқда.

Сирти ялтироқ  вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

Ўзбекистон темир йўллари ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан кўрсатилаётган хизмат тўғрисида ижтимоий тармоқларда жуда кўп танқидий фикрлар айтилмоқда, матбуотда бонг урилмоқда. Афсуски, буларнинг барчаси нечоғли ҳақиқат бўлмасин, соҳада киши қувонадиган даражада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаётир. Масалан, сўнгги беш-олти йил ичида қайси йўналишда бўлмасин, исталган вақтда мўлжалдаги санага чипта сотиб олиш муаммо экани тўғрисида жуда кўп танқидий фикрлар билдирилади. Бироқ ҳалигача ҳеч бир мутасадди чипталар масаласида аниқ ва ишонарли тушунтириш беролгани йўқ. Кимдир бу муаммони одамлар миграциясининг ошгани билан изоҳласа, бошқа биров олис бир минтақада давом этаётган икки давлат ўртасидаги низолар билан изоҳламоқчи бўлади.

Тўғри, бугунги даврда одамлар бир жойда ўтириб тирикчилик ўтказиши осон бўлмай қолди. Кимдир иш, тижорат ёки ўқиш мақсадида бир жойдан иккинчи бир минтақага мунтазам қатнайди. Тўй-маърака ва зиёрату саёҳат учун сафарга чиққанларнику, айтмай қўя қолинг. Олис манзилни яқин қилишда, албатта автобус, такси, самолёт қаторида поездларнинг аҳамияти беқиёс. Кўпчилик поездни энг бехавотир улов деб билади ва манзилга унинг воситасида етиб боришни истайди. Бироқ чипта олишга келганда эса сарсон-саргардон бўлиб, бир неча кун навбатларда туриб нақ она сути оғзидан келиши тайин. Баъзан электрон чипталарни уззу-кун интернетни пойлаб ўтириб ҳам тополмай қолгач, дод деворгингиз келади. Вокзал чиптахоналарига борганингизда эса фақат «Йўқ!» деган жавобни эшитиб тепа сочингиз тикка бўлиб кетиши аниқ.

«Уф!.. Тошкентдан келаман дегунимча поездда пишиб кабоб бўлай дедим-а!» – Бу ёз бошида сафардан қайтган ҳамкасбимнинг ҳасрати. У вагонларда кондиционерларнинг мутлақо ишламагани, устига-устак деразалар ҳам мустаҳкам беркитилиб ташланганидан шикоят қилди. «Худди бир гуруҳ маҳкумларни этап қилишаётгандек, ҳамма ойналар очилмайдиган даражада ёпиб ташланибди. Нафасимиз қайтиб ҳушимизни йўқотиш арафасига бордик», – дейди Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, таниқли ижодкор ­С.Мадраҳимова.

Салима опа вагондаги «қайноқ шароит»дан нолиган бўлса, биз унинг мутлақо тескарисига гувоҳ бўлдик...

Қурбон ҳайити арафасида Урганчдан Тошкентга қараб поездда йўлга чиқдим. Ҳайтовур икки-уч марта қатнаганимдан сўнг илтимоснинг қуюғини қилгач, чипта топила қолди. Аммо ҳамма томоша пойтахтдан қайтишда рўй берди. Хоразмга чипта олиш учун нақ икки кун вокзалда навбат кутишимга тўғри келди. Ялиниб-ёлвориб, пахтага ўралган «пўписа»лар билан ижодий уюшмага аъзолик билетимни кўрсатганимдан сўнггина «Фақатгина купега жой бор, бу ҳам бўлса тепада – 18-20-ўринлар», – деди навбатчи чипта сотувчи қиз. Шунисига ҳам қувониб дўппимни осмонга отганча «Тошкент – Урганч» йўналишидаги поездга чиқдим. Не кўз билан кўрайликки, вагондаги бир нечта купелар бўм-бўш бўлиб, улар то манзилга етиб келгунга қадар шундайлигича турди.

Арафа куни мамлакатимизда об-ҳаво бироз пасайиб қолгани барчага яхши маълум. Гарчи шундай бўлса-да, вагонлар ичида совутгичлар зириллаб ишлаётган экан. Ёш болалар, кекса йўловчилар кўп бора кондиционерларни пасайтиришни илтимос қилди. Вагон кузатувчилари эса бу ускуна марказий тизим орқали бошқарилишини айтиб, илтимослар ардона қолди. Рости, каминанинг ҳам тоби қочиб қолди. Ҳаддан зиёд совуқ ҳавони уфириб турган кондиционер остида ухлашнинг ўзи бўладими ахир?! Эрталабгача ҳарорати ошиб, йўтали тутганлар кам бўлмади. Кўпчиликнинг суякни қақшатадиган совуқ купелардан қочиб тамбурга безовталаниб чиқиб турганидан ҳам буни сезиш қийин эмас эди, албатта. «Наҳотки, шу оддий ҳаво совутгични об-ҳаво даражасига мослаб бир меъёрда ишлатиб қўйиш шунчалик қийин бўлса?!» – бу кўпчиликни қийнаган, таъбини тирриқ қилган савол эди.

Дарҳақиқат, совутгичлар ўз жойида, ўз ўрнида, албатта керак. Лекин уларни одамлар талаби, об-ҳаво шароитига қараб ишлатган маъқул эмасми?! Таассуфки, поездларда масъуллар буни тушунишни исташмаётгани жуда ачинарлидир.

Ҳа, бугунги кунда ҳар бир соҳа, ҳар бир тармоқда катта ўзгаришларни кузатиш мумкин. «Ўзбекистон темир йўллари»да эса бундай катта ўзгаришлар кўзга ташланмаётганини яшириб ўтиришга не ҳожат?! Чойшаблар жуда эскилигидан одам уни устига ёпиб ётишга ҳам кўнгли тортмайди. Баъзи янгиликлар қош қўяман деб кўзни чиқариб қўйган билан баравар бўлиб қол­япти. Масалан, айрим йўналишлардаги поезд вагонларида ҳожатхоналарда туваклар тўлиб-тошиб тураверар ва маълум бир ҳудудга етгач, у очиб тўкиб юборилар экан. Бироқ биз минган поезддаги ҳожатхоналар туваклари ярим кун деганда зўрға очила қолди...

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон темир йўлларининг ҳар қандай йўналиш­ларидаги поездлар ўзининг ташқи кўриниши бежиримлиги, янгилиги билан кўзни қувнатгандек бўлади. Бироқ вагонлар ичидаги шароитлар эса инсон омили, хоҳиш-истаги бўйича ташкил қилинмагани афсусланарлидир. Яна ҳам биз фақат айрим жиҳатларгагина тўхталдик. Айтаверсак, ҳасрат ва шикоятлар ҳали кўп...

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

🕔15:00, 12.02.2026 ✔94

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

Батафсил
Sea Breeze  Uzbekistan лойиҳаси экологик  хавфсизми?  Дастлабки ҳисобот берилди

Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси экологик хавфсизми? Дастлабки ҳисобот берилди

🕔15:55, 29.01.2026 ✔231

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёнига бағиш­ланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллий аҳоли вакиллари, экофаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил
Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

🕔15:06, 16.01.2026 ✔376

Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 94    🕔 15:00, 12.02.2026
  • Sea Breeze  Uzbekistan лойиҳаси экологик  хавфсизми?  Дастлабки ҳисобот берилди

    Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси экологик хавфсизми? Дастлабки ҳисобот берилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёнига бағиш­ланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллий аҳоли вакиллари, экофаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ✔ 231    🕔 15:55, 29.01.2026
  • Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 376    🕔 15:06, 16.01.2026
  • «Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

    «Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

    Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

    ✔ 466    🕔 17:11, 08.01.2026
  • «Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

    ✔ 480    🕔 17:07, 08.01.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар