Табиат      Бош саҳифа

Азиз АБДУҲАКИМОВ: «Ўзбекистон халқаро миқёсда экологик ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда»

Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Глобал экологик фонд (GEF) кенгашининг 69-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти­ ­Шавкат Мирзиёев бошчилигида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида амалга оширилаётган ­ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари дунёнинг етакчи донор давлатлари эътиборига тақдим этилди.

Азиз АБДУҲАКИМОВ:  «Ўзбекистон  халқаро миқёсда  экологик ҳамкорликни  кучайтиришга интилмоқда»

Кенгашда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Рес­публикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз ­Абдуҳакимов давлат раҳбари томонидан бир қатор муҳим экологик ташаббуслар, хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида кенг кўламли ўрмонзорлаштириш кампанияси олиб борилаётгани, бугунги кунгача 2 миллион гектар майдон яшил ҳудудга айлантирилгани, «Яшил макон» умумхалқ лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилаётгани ва яшил ҳудудларни 30 фоизгача ошириш мақсад қилинаётгани, 2030 йилга бориб «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилгани, қайта тикланувчи энергияга ва ноль чиқиндили транспортга ўтиш рағбатлантирилаётганини таъкидлади.

Экология вазири, шунингдек, кенгаш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистонда қонунчиликка атроф-муҳитни асрашга қаратилган қатор ўзгартиришлар киритилгани ҳамда экологик таълим сифати оширилаётганига қаратди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янгиланиб, атроф-муҳитни асраш борасидаги моддалар билан бойитилди, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа ҳужжатлар экологик барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида такомиллаштирилди. Бундан ташқари, айнан Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ва Миллий иқлим маркази ташкил этилди. 2025 йил эса «Атроф-муҳитни асраш ҳамда «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди. Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеясининг қатор резолюциялари, жумладан, 2027 – 2036 йиллар оралиғида ўрмон ва ерларни тиклашга оид резолюция илгари сурилмоқда.

Кенгашда 2026 йилда GEFнинг 8-ассамблеяси ва GEF Кенгашининг 71-йиғилиши Ўзбекистонда, Самарқандда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов Ўзбекис­тон Республикаси ҳукумати номидан чуқур миннатдорлик билдириб, GEF кўмагида Ўзбекистоннинг экологик кун тартибини шакллантиришда муҳим ютуқларга эришилгани ва ҳамкорликни давом эттиришга умид билдиришини айтиб ўтди.

Тадбирда айнан Ўзбекистоннинг экологик фаоллиги ва ташаббуслари туфайли жаҳон ҳамжамияти Марказий Осиёдаги иқлим ўзгариши сабабларига қарши кураш ва оқибатларини юмшатиш масаласига эътибор қаратаётгани қайд этилди. Хусусан, Самарқандда бўлиб ўтадиган навбатдаги тадбирларда йирик донор давлатлар минтақадаги экологик муаммоларга ечим топиш мақсадида бирлашади.

«Марказий Осиё ҳали ҳам иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградацияси хавфига жуда таъсирчан минтақа бўлиб қолмоқда. 2026 йилдаги GEF Ассамблеяси бу масалаларга эътибор қаратиш, маблағ сафарбар қилиш, билимлар алмашинуви ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади. Биз саммит доирасида ва ҳамкор давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга, иқлим барқарорлигини оширишга ва биохилма-хиллик йўқолишининг олдини олишга интилмоқдамиз», – деди Азиз Абдуҳакимов.

Ўз навбатида тадбирнинг БМТ Туризм ташкилоти томонидан «Жаҳон маданий туризм пойтахти» деб эътироф этилган Самарқандда ўтказилиши ҳам рамзий маъно касб этиши таъкидланди.

«Бу биз учун шарафдир. Уч минг йиллик тарихга эга Самарқанд қадимий цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бўлиб, инсонлар бу ерда табиат билан уйғунликда яшаб келган. Бугунги кунда эса Самарқанд – бой тарих, маданият, миллий таомлар ва ўзига хос меҳмондўстлик билан ажралиб турадиган жонли манзилдир. Марказий Осиё ва Буюк Ипак йўли марказида жойлашгани боис Самарқанд дунё давлатларидан келадиган делегатлар учун қулай географик жойлашувга эга», – деди вазир.

Азиз Абдуҳакимов GEF ассамблеясига 2026 йилда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси биргаликда мезбонлик қилишини таъкидлади. Ўз навбатида Ўзбекистонда деярли 100 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим, қолган давлатлар учун эса 24 соат ичида олинадиган соддалаштирилган электрон виза тизими жорий қилингани ва бу юртимизга ташриф буюрадиган делегатлар учун янада қулайлик яратиши қайд этилди.

Азиз Абдуҳакимов кенгаш иштирокчиларига Green Universityда IUCN (GEF агентлиги)нинг Марказий Осиёдаги офиси очилгани ҳақида ҳам маълумот берди:

«IUCN офисининг ташкил этилиши янги имкониятлар уфқини очади ва бу ташаббус нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиёга хизмат қилади. Биз бу минтақада «Табиат чегара билмайди» шиорини илгари суряпмиз, чунки экологик муаммолар чегараларни тан олмайди ва транс­чегаравий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга».

GEF Ассамблеяси глобал экологик ҳаракатларни кучайтириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган молиявий кўмакни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нафақат минтақа, балки бутун дунёдаги экологик вазиятни яхшилаш борасидаги позициясида қатъий ҳамда бу борадаги фаоллиги, ташаббускорлигини давом эттиради.

 

Экология вазирлиги

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар