Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзбекистонда батарейкаларни хавфсиз йўқ қилиш бўйича экологик лойиҳа ишга туширилди
Ҳеч эътибор берганмисиз, нега оддий батарейкаларга туширилган чиқинди қутиси суратининг устидан тақиқ белгиси тортиб қўйилган? Бу белги ишлатилган батарейкаларни чиқинди қутиларига ташлаш қатъиян тақиқланишини англатади. Чунки ўзи бармоқдек келадиган бу митти энергия манбалари инсон саломатлиги ва табиат учун жуда катта зарар етказади.
Куни кеча экологик йўналишдаги www.batareykalar.uz лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу ташаббус 2024 йилда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган III Халқаро «Ёшлар – келажак бунёдкори!» экологик ва туристик форумида «Энг яхши экологик лойиҳа» номинациясида ғолиб деб топилган.
Лойиҳа муаллифи ва тақдимот ташаббускори ёш экофаол, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Ферузбек Сайфуллаевдир.
Лойиҳа энг долзарб экологик муаммолардан бири – ишлатилган батарейкаларни хавфсиз йиғиш ва йўқ қилиш масаласига қаратилган. Чунки ушбу чиқиндилар таркибида қўрғошин, кадмий, симоб, никель ва литий каби оғир металлар мавжуд бўлиб, уларнинг нотўғри утилизацияси атроф-муҳит ҳамда инсон саломатлиги учун жиддий таҳдид туғдиради.
Мазкур ташаббус доирасида бутун мамлакат бўйлаб 100 та махсус контейнер ўрнатилди. Йиғиш пунктларининг аниқ манзиллари www.batareykalar.uz платформасида жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир фуқаро ўзига энг яқин контейнерни осонгина топиши мумкин.Ҳозирда мамлакатимиз ҳудудларида 28 та чиқинди йиғиш пункти фаолият юритмоқда.
Ҳар бир пункт Экология вазирлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида ва «Корзинка» супермаркетларида жойлаштирилган. Тошкент шаҳрида эса 72 та пункт ишга туширилган бўлиб, уларнинг ярми «Korzinka» дўконларида, қолганлари давлат идоралари ва таълим муассасаларида жойлашган.
Гарчи Ўзбекистонда ҳозирча батарейкаларни қайта ишлашга ихтисослашган завод мавжуд бўлмаса-да, лойиҳа экологик хавфсизлик талаблари асосида, мустақил ташаббус сифатида амалга оширилмоқда. Йиғилган барча батарейкалар хавфсиз шароитда вақтинча сақланади ва кейинчалик «No Waste» компанияси томонидан халқаро стандартларга мувофиқ утилизация қилинади.
Лойиҳа аҳолини моддий рағбатлантиришсиз амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор – фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни онгли равишда бошқариш борасида масъулиятни оширишга қаратилган.
Лойиҳа ҳамкорлари Экология вазирлиги, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, «Korzinka» супермаркетлар тармоғи, «Murad Buildings» компанияси ҳисобланади.
www.batareykalar.uz лойиҳаси – Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш ва аҳолининг экологик масъулиятини ошириш йўлида муҳим қадамдир.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил