Табиат      Бош саҳифа

Табиатнинг етти мўъжизаси

Табиатнинг етти мўъжизаси — бу дунё бўйлаб табиатнинг ажабланарли ва гўзал, ўзига хос жойлари, ландшафтлари ва феноменлари бўлиб, улар инсоният томонидан энг ажойиб ва таъсирли табиий ёдгорликлар сифатида тан олинган.

Табиатнинг етти  мўъжизаси

Уларнинг ҳар бири ўзига хос геологик, экологик ва эстетик хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу рўйхат ҳар хил минтақалардан, турли иқлим шароитлари ва экотизимлардан ўрин олган ажойиб жойларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос экологик ва географик аҳамиятга эга.

Гранд Канён (АҚШ) – Колорадо дарёси томонидан шаклланган улкан дарахтларнинг табиий ёдгорлиги бўлиб, у Американинг энг машҳур табиат мўъжизаларидан биридир. Бу катта ва чуқур канён 446 км узунликка эга бўлиб, ўртача 16 км кенгликда ва 1,6 км чуқурликда. Канённинг деворлари ранг-баранг қатламларга эга бўлиб, миллионлаб йиллар давомида эрозия натижасида шаклланган. У нафақат геологик жиҳатдан муҳим, балки ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бойлиги билан ҳам ажралиб туради.

Грате Барриер Рееф (Австралия) – дунёнинг энг катта ва энг бой риф (маржон тош ва қоялар) тизими бўлган ушбу маскан Австралиянинг шарқий қирғоғида жойлашган. Бу 2 300 км узунликдаги риф денгизнинг турли экотизимларини ўз ичига олади ва ҳудудида 4000 дан ортиқ ороллар мавжуд. Унинг биологик хилма-хиллиги жуда бой: минглаб турдаги балиқлар, ўсимликлар, кемирувчилар ва денгиз ҳайвонлари яшайди. Унинг ўзига хослиги, нафақат табиий гўзаллиги, балки дунёдаги энг катта ҳаётли структура сифатида ҳам танилган.

Амазонка ўрмони (Жанубий Америка) – дунёдаги энг катта тропик ўрмон бўлиб, у Жанубий Американинг марказий ва шимолий қисмларини эгаллаган. Ўрмоннинг умумий майдони 5,5 млн квадрат километрга тенг бўлиб, бу дунё атмосферасидаги кислороднинг катта қисмини ишлаб чиқаради. Амазонка ўрмонининг бой биохилма-хиллиги дунёнинг турли хил экотизимларига хизмат қилади. Бу ерда 10 миллиондан ортиқ турдаги ўсимликлар ва ҳайвонлар яшайди. Ўрмон, шунингдек, глобал иқлим тизими учун жуда муҳимдир, чунки у карбонат ангидридни ютади ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда муҳим роль ўйнайди.

Бора бора (Франция Полинезияси) – маржон ороли Тинч океанида ҳудудида жойлашган. Ушбу тропик орол ўзининг ажойиб оқ қумли пляжлари, кристалл тоза сувлар ва ранг-баранг балиқ ва маржон рифлари билан машҳур. Бу орол мўъжизавий табиати, бетакрор гўзаллиги билан дунё бўйлаб сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортади. Оролнинг юлдузли осмони, денгиздаги ранг-баранг ҳайвонот дунёси ва гўзал ландшафтлари барчани мафтун этади.

Эверест чўққиси (Ҳимолай тоғлари, Непал) – дунёнинг энг баланд нуқтаси. У 8 848 метр баланд­ликка эга бўлиб, Непал ва Хитойнинг чегарасида жойлашган. Эверестнинг юқори чўққиси бутун дунё бўйлаб альпинистлар учун энг қийин ва энг машҳур ҳудуд. Бу тоғ ўзининг улуғворлиги билан табиатнинг ҳайратланарли гўзаллигини намоён этади.

Виктория шаршараси (Замбия ва Зимбабве) – дунёдаги энг катта шаршаралардан бири ҳисоб­ланади. Шаршара 1,7 км кенгликка эга ва 108 метрдан пастга тўкилиб, улкан сув пардасини ҳосил қилади. Шаршаранинг кучли оқими кўп йиллар давомида ўзига хос геологик хусусиятлар ва турли ҳайвонот ва ўсимликлар турмуш тарзига замин яратган.

Кекова ўрмони (Туркия) – ўзининг мовий тусдаги сувлари ва қадимий тарихий жойлари билан машҳурдир. Кекова оролининг атрофида ноёб тарихий обидалар мавжуд, улар қадимги юнон ва рим даврига оид. Кекова ўрмони табиат ва тарихнинг уйғунлашган мўъжизаси сифатида ажралиб туради.

 

Адамбой МАШАРИПОВ,

УрДУ доценти, ЎЭП фаоли




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар