Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга транспорт воситаларидан чиқинди ташлаганлик учун жазо чораси кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясида белгилаб қўйилган.
Негаки чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий воситалардан ҳисобланади ва аксарият чиқиндилар, хусусан, пластиклар узоқ муддат чиримайди ва табиатга зарар етказади. Транспорт воситалари ҳайдовчилари кўчага ташлайдиган чиқиндиларнинг аксарият қисмини эса айнан пластик идишлар ташкил этади.
Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91¹-моддасида белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаган жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, юридик шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима қўллаш белгиланган. Ваҳоланки, дунё тажрибасида бундай ҳуқуқбузарликларга катта миқдорда жарималар қўлланилади. Шунинг учун бизда белгиланган жарима миқдорини ҳам кўпайтириш, жазо чорасини кучайтириш лозим (масалан, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда БҲМнинг 3-5 баравари, такрорий ҳолатда эса 10-15 баравари).
Баҳолашларга кўра, ҳайдовчилар ва йўловчилар кўчалардаги чиқиндиларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Масалан, Буюк Британияда йилига йўллардан тахминан 200 минг қоп чиқинди йиғиштириб олинади, бу чиқиндилар таркибига «фаст-фуд» қадоқлари, тамаки қолдиқлари, пластик бутилка ва бошқалар киради.
Тадқиқотларга қараганда, йўллардаги барча чиқиндиларнинг тахминан 53 фоизи автомобиллар ҳайдовчилари ва йўловчилари томонидан ташлаб кетилар экан. Бу чиқиндилар орасида тамаки қолдиқлари, овқат ва ичимлик қадоқлари, пластик бутилкалар ҳамда қоғоз маҳсулотлари кўп учрайди.
Ўтган йилги маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 минггача транспорт воситаси кириб келади. Энди тасаввур қилинг, бир кунда ҳар 10 та автомобилдан биттасидан чиқинди ташланганда ҳам Тошкент кўчалари бир кунда 15 мингдан 30 мингтагача чиқинди билан тўлади.
Ҳа, автомобиллардан чиқинди ташлаш – жиддий муаммо. Бу ҳолат алоҳида эътибор ҳамда ечимларни талаб қилиши кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам концепцияда айнан шундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил