Экоолам      Бош саҳифа

Электрон чиқиндилар муаммоси

Атроф-муҳитга таҳдид солаётган яна бир хавф

Электрон чиқиндилар – ишлатилмаётган ёки эскирган электрон қурилмалар, жумладан, компьютер, смартфон, телевизорлар, маиший техника ва бошқа электрон асбоб-ускуналардир. Ушбу чиқиндилар таркибида бир қатор зарарли моддалар бўлиб, улар нотўғри қайта ишланганда атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Электрон  чиқиндилар муаммоси

Электрон чиқиндилар қатор оғир металлар ҳамда токсик кимёвий моддалардан иборат. Уларни номаъқул усуллар билан утилизация қилиш, масалан, ёқиш ёки нотўғри ҳудудларга ташлаш тупроқ таркибига оғир металл ва кимёвий моддаларни чиқаради. Бу эса ўсимликлар ва микроорганизмларга зарар етказади. Оғир металлар ва токсик кимёвий моддалар ер ости сувларига ёки дарё ва кўлларга ўтиб, ичимлик сув ифлосланишига олиб келиши мумкин.

 

Хавфли томонлари

Электрон чиқиндиларни ёқиш жараёнида ҳосил бўладиган зарарли газлар ва чанг заррачалари ҳаво сифатини ёмонлаштиради ҳамда нафас олиш билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

Оғир металлар инсон организмига кирганда, улар асаб тизими, юрак ва буйрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, турли касалликлар, жумладан, саратон ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Ҳар йили глобал миқёсда миллионлаб тонна электрон чиқиндилар йиғилади. Йилдан-йилга уларнинг ҳажми ортиши кутилмоқда. Ривожланган мамлакатларда электрон чиқиндиларнинг қайта ишланиш даражаси 20-30 фоиз бўлса, аксарият давлатларда бу кўрсаткич анча паст.

Электрон чиқиндилар экология ва инсон саломатлигига жиддий таҳдид солади. Уларни хавфсиз тарзда йиғиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун илғор технологиялар, қатъий қонунчилик ва жамиятнинг хабардорлиги муҳим аҳамиятга эга.

 

Ўзимизда қандай?

Ҳозирда Ўзбекистонда электрон чиқиндиларни утилизация қилиш соҳаси ривожланиш босқичида ва бу борада муайян ютуқлар билан бир қаторда муаммолар ҳам мавжуд. 2019 йилда Ўзбекистонда 139,7 минг тонна электрон чиқинди ҳосил бўлган бўлса, улардан атиги 0,2 фоизи қайта ишланган. Электрон чиқиндилар ҳажми йилига тахминан 5 минг тоннага ошиб бормоқда.

Маълумки, мамлакатимизда 2019 йилда «Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш стратегияси» қабул қилинган. Унда электрон чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Президент қарорига мувофиқ, электрон маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш бўйича масъулият юклатилган. Электрон чиқиндиларни қайта ишловчи тадбиркорлар учун «яшил» субсидиялар жорий этилмоқда.

Аммо соҳадаги қатор муаммолар сабаб чиқиндилар утилизациясининг келажаги бироз хавотирли. Агар ҳозирги ҳолат сақланса, Ўзбекистонда экологик тоза усулда йиғилмаган ва қайта ишланмаган чиқиндилар ҳажми 2030 йилга келиб 1,2 миллион тоннага, 2050 йилга келиб эса 5,6 миллион тоннага етиши мумкин. Шу билан бирга, 2050 йилга бориб бошқарилмайдиган чиқиндилар таркибидаги қўрғошин ва симоб миқдори деярли 1,4 минг тоннага етиши мумкинлиги – табиатга жиддий таҳдид солади.

 

Назорат тартиби

Муаммонинг кенгайиб бораётгани асосий омили электрон чиқиндилар учун алоҳида қонун ёки тўлиқ ижрога қаратилган регламентнинг йўқлигидир. Электрон чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш учун махсус пунктлар, контейнерлар ва технологик линиялар сони жуда кам. Электрон чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш кўп харажатли, лекин даромади кам бўлиши мумкин.

Кўпчилик юртдошларимиз электрон чиқиндилар хавфини билмайди ва уларни оддий чиқиндилар билан бирга ташлайди. Мисол учун, ишлатиб бўлинган оддий батареяларнинг қанчаси ҳар куни маиший чиқиндиларга қўшилиб кетади. Мактаб, ОАВ ёки интернет орқали етарли даражада ахборот-тарғибот кампаниялари олиб борилмайди. Электрон чиқиндиларнинг миқдори, турлари, қаерга кетаётгани ҳақида аниқ маълумотлар етарли эмас. Кўплаб корхоналар фойдаланилган қурилмаларни норасмий ёки «қора бозор» орқали йўқ қилади ёки қайта сотади.

Электрон чиқиндилар Ўзбекистонда тўлиқ назорат қилинмаётгани бу – қонунчилик, инфратузилма, молиявий рағбат, аҳоли хабардорлиги ва назорат механизмларининг сустлиги билан боғлиқ тизимли муаммодир.

 

Бу ишга кимлар масъул?

Электрон чиқиндилар муаммосини самарали ҳал қилиш ва назорат қилиш учун бир нечта субъектлар ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиши зарур. Хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги – чиқиндиларни умумий бошқариш, мониторинг, экологик назорат олиб боради. «Тоза ҳудуд» ДУК – маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва олиб чиқиш билан шуғулланади, аммо электрон чиқиндиларни тўплаш тизими ҳали тўлиқ эмас. Давлат экологик инспекцияси – чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ва нотўғри утилизация қилиш ҳолатларини аниқлаш ва жазолаш ваколатига эга. Маҳаллий ҳокимликлар – жойларда чиқинди тўплаш пунктларини ташкил қилиб, аҳолини хабардор қилади.

 

Ечим борми?

Электрон чиқиндилар билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун қонунчиликни янада кучайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини хабардор қилиш, хусусий секторни рағбатлантириш, халқаро тажриба ва технологиялардан кенг фойдаланиш зарур.

Электрон чиқиндилар фақат экологик муаммо эмас. Уни эътиборсиз қолдириш келажак авлод саломатлиги ва табиий ресурслар хавфсизлигига таҳдид солади. Шунинг учун ҳар бир фуқаро, ташкилот ва давлат бу муаммони ҳал қилишда катта масъулиятни зиммасига олмоғи керак.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА,

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔32

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔25

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔24

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 32    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 25    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 24    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 52    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 90    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар