Экоолам      Бош саҳифа

CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

Айнан шу нозик нуқтада – тижорат талаби ва турларнинг йўқолиб кетиш хавфи кесишмасида – CITES (Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция) пайдо бўлди.

1975 йилда кучга кирган бу глобал битимнинг асосий саволи: халқаро савдони тўхтатмасдан туриб, сайёрамизнинг биохилма-хиллигини сақлаб қолиш мумкинми? CITES бу мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилади, 40 мингдан ортиқ турларни назоратга олиб, улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга интилади.

Конвенция ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича энг катта битимлардан биридир. Унда иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, Конвенциянинг қоидалари барча имзолаган давлатлар (2003 йилдан эътиборан Конвенцияни имзолаган давлатлар «Томонлар» деб юритилади) учун мажбурий бўлса-да, бу мақсадда махсус миллий қонунлар қабул қилиниши талаб этилмайди. Битим, аксинча, ҳар бир Томон амал қиладиган тартиб доирасини таъминлайди ва шу асосда ҳар бир Томон ўз миллий қонунчилигини шакллантиради.

Бугунги кунга келиб, дунёдаги 185 давлат ушбу Конвенцияга аъзо ҳисобланади. Бу давлатлар нафақат ўз ҳудудларида йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни муҳофаза қилади, балки халқаро савдо жараёнларини шаффоф ва қонун доирасида йўлга қўйишга ҳам масъ­улдир.

Ўзбекистон Республикаси 1997 йил CITES Конвенциясига аъзо бўлди. Бу мамлакатимиз халқаро ҳаётидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, юртимиз ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ҳудудида CITES рўйхатларига кирган бир қатор ноёб фауна (91 тур) ва флора (17 тур) турлари мавжуд. Масалан, сайғоқ, архар қўйи, Марказий Осиё чўл тошбақаси, Бухоро буғуси ва бошқалар шулар сирасига киради ҳамда улар миллий ва халқаро даражада муҳофазага олинган. Айнан шу жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда CITES доирасидаги ҳамкорлик мамлакатимиз учун катта аҳамиятга эга.

COP20 доирасида юзлаб давлатлардан вазирликлар раҳбарлари, турли даражадаги расмий делегациялар, олимлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Уларда йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни муҳофаза қилиш, халқаро савдода шаффофликни таъминлаш, ноқонуний савдога қарши курашишда самарали чоралар кўриш каби масалалар муҳокама этилади.

Мазкур тадбирнинг юртимизда ўтказилаётгани шубҳасиз муҳим бир воқеа ҳисобланади. Зеро COP20 Марказий Осиё минтақасида ташкил этилаётган илк кенг кўламли CITES конференциясидир. Мазкур тадбир Самарқанд шаҳрининг дунё миқёсида экологик масалалар борасидаги мулоқот майдони сифатидаги аҳамиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Мазкур конференция нафақат йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш соҳасида глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати ва «яшил» ташаббусларни ривожлантиришда янги босқични бошлашга замин яратади. Шунингдек, COP20 мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига содиқ эканини намоён этиш ва минтақавий экологик ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

CITESнинг навбатдаги Томонлар конференцияси (COP20) 2025 йил 24 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бошланди. Анжуман 5 декабрга қадар давом этади.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган CITES COP20 анжумани нафақат биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасида, балки глобал миқёсдаги экологик ва иқтисодий масалаларни ҳал этишда ҳам Ўзбекистоннинг фаол иштирокчи сифатида тан олиниши белгисидир.

CITES COP20 очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда CITES Бош котиби Ивонн Игеро хоним сўзга чиқиб, мазкур халқаро форум ва ундан кутилаётган натижаларга эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида минтақавий ва глобал саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватлашга қатъий бел боғлагани алоҳида қайд этилди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар эътироф қилинди.

– 2025 йил юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади – экологик барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг ресурслар тежамкорлигига асосланган «яшил» ривожланиш моделига ўтаётгани ифодасидир – деди Азиз Абдуҳакимов. – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти миллий экологик бошқарувни тубдан ўзгартириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисидаги тарихий фармонни имзолади. Унга кўра, тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис Сенати олдида ҳисобдор Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди. Экополиция ва Экологик мониторинг миллий маркази трансформация қилиниб, ёввойи флора ва фауна ноқонуний савдоси ҳамда табиатга қарши жиноятларга қарши курашишда уларга янги ваколатлар берилди. Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда экология соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 14 та янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиб, уларнинг майдони 4 фоиздан 14,2 фоизга ёки 6,3 миллион гектарга етказилди. 108 турдаги ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари CITES рўйхатларига киритилди ва муҳофазага олинди. «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонот объектларига етказилган зарарни ундириш суммалари 10 бараварга, ўсимликларга етказилган зарарни ундириш суммалари 5 бараварга, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар 5 бараварга оширилди. Биз кундалик фаолиятимизга рақамли ечимларни, жумладан, GIS (географик ахборот тизимлари) ва SMART-Patrol тизимини жорий этмоқдамиз. Натижада, 2023 йилдан бошлаб, инспекторларимиз томонидан ёввойи табиатга қарши 14 мингдан ортиқ жиноят ва ноқонуний савдо ҳолатлари қайд этилиб, олди олинди.

 

Савдо ва муҳофаза ўртасидаги нозик мувозанат

CITESнинг асосий механизми – турларни учта иловага (App. I, II, III) ажратиш орқали халқаро савдога турли даражада чекловлар ўрнатишдир. Бу тизимнинг таҳлилий аҳамияти шундаки, у халқаро бозор талаби билан экологик хавфсизлик ўртасида мувозанат ўрнатади.

1-иловадаги турлар (масалан, Ўзбекистондаги сайғоқ) бўйича савдонинг деярли тўлиқ тақиқланиши, уларни йўқолиб кетишдан тўғридан-тўғри ҳимоя қилади. 2-илова эса, аксинча, турлар ҳали йўқолиш хавфи остида бўлмаса ҳам, уларни «эҳтиёт чораси» сифатида назоратга олади. Бу тизим турлар популяцияси камайишидан аввал интервенция қилиш имконини беради.

Конвенциянинг асосий кучли томони – ихтиёрийликка қарамай, Томонлар учун мажбурий рухсатнома ва сертификатлаш тизимини жорий қилишдир. Рухсатнома жараёни ҳар бир Томондан лицензиялаш тизими устидан назоратни амалга оширувчи давлат органини ва савдо самарадорлигини эксперт баҳолаш учун илмий органни таъсис этишни талаб қилади. Аммо заиф томони – ҳар бир Томоннинг миллий қонунчилиги ва назорат механизмларининг турли даражада экани. Бу эса ноқонуний савдо (браконьерлик) хавфини бутунлай йўқотмайди.

 

CITES талаблари миллий қонунчилигимизда акс этганми?

Ўзбекистон CITES доирасида бир қатор қонун ҳужжатларини, жумладан, «Ўсимлик дунёcини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёcини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларни қабул қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги қарори билан «Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.

Аммо таҳлиллар шуни кўрсатадики, ноёб турларнинг контрабандаси ҳали ҳам долзарб масала сифатида қолмоқда. Бу миллий назорат органларининг техник салоҳиятини ошириш, транзит йўналишларидаги назоратни кучайтириш ва илмий органларнинг (савдонинг барқарорлигини баҳоловчи) мустақиллигини ошириш зарурлигини англатади. CITESнинг мажбурий қоидаларига қарамай, самарадорликни ошириш учун қонунларнинг амалиётда ижро этилишини ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришни талаб қилади.

 

Экологик дипломатиянинг янги босқичи

– Юксак даражадаги ушбу анжуманда юзлаб давлатлардан келган расмий делегациялар, йирик илмий доира вакиллари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар қаторида Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари, олимлар корпуси вакиллари ҳам иштирок этмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – COP20 Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган кенг кўламли CITES конференцияси бўлиб, бу Ўзбекистоннинг халқаро экологик жараёнлардаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Бугунги кунда 185 давлат CITES конвенциясига аъзо. Улар нафақат ўз ҳудудида ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни ҳимоя қилади, балки халқаро савдо жараёнларини қонуний, шаффоф ва масъулиятли асосда олиб бориш учун ҳам масъул ҳисобланади. Мазкур анжуман мамлакатимизнинг экологик ташаббусларга содиқлигини, табиатни асраш ва барқарор ривожланишга интилишдаги қатъиятини яна бир бор намойиш этмоқда.

Дарҳақиқат, COP20 доирасида юзлаб давлатлардан соҳага оид вазирликлар раҳбарлари, турли даражадаги расмий делегациялар, олимлар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Уларда йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни муҳофаза қилиш, халқаро савдода шаффофликни таъминлаш, ноқонуний савдога қарши курашишда самарали чоралар кўриш каби масалалар муҳокама этилмоқда.

Мазкур халқаро анжуман нафақат йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш соҳасида глобал ҳамкорликни мус­таҳкамлаш, балки мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати ва «яшил» ташаббусларни ривожлантиришда янги босқични бошлашга замин яратади. Шунингдек, COP20 мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига содиқ эканини намоён этиш ва минтақавий экологик ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔27

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔22

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔19

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 27    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 22    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 19    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 49    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 88    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар