Экоолам      Бош саҳифа

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Инсон омили ва яшаш эҳтиёжлари ортидан маиший чиқиндилар тўпланиши, транспорт, қурилиш соҳаси ва саноатнинг кенгайиши ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари сифатида кўрсатиляпти.

Аслида она табиат инсониятга нисбатан меҳрибон ва саховатли. Фақат одамзоднинг ўзи табиатга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлиш баробарида қийин вазият ва муҳитнинг шаклланишига сабаб бўлади. Бугунги кундаги тоза ҳаво танқислиги муаммоси ҳам ўзимизнинг номуносиб хатти-ҳаракатларимиз оқибатида юзага келаётгани сир эмас.

Мамлакатимизда аҳоли нуфузи йил сайин ошиб бормоқда. Ярим аср илгари салкам 20 миллион аҳолиси бор Ўзбекистонда бугунги кунда 37 миллионга яқин киши яшамоқда. Яна кўп йиллар ўтмасданоқ бу кўрсаткич 40-50 миллионга етса, ажаб эмас.

Айни даврда элдошларимиз фаровонлиги, турмуш шароитини таҳлил қиладиган бўлсак, бу 30 йил олдинги замондан кескин фарқ қилади. Олдинлари битта велосипеди ҳам бўлмаган хонадонларда эндиликда бир эмас, икки-учта транспорт воситаси мавжуд. Қишлоқ жойларда ота ва фарзандларнинг енгил автомобилидан ташқари рўзғор ишлари учун асқатадиган трактор ёки мотоцикллар ҳам йўқ эмас. Буларнинг барчаси газ, бензин ёки дизел ёнилғисида ҳаракатланади.

Ўттиз йил олдин ҳар ярим соатда битта-яримта машина ўтиб қоладиган кўчалардан бугунги кунда ҳар дақиқасига ғиз-ғиз транспортлар ўтиб-қайтмоқда. Уларнинг дуд­қувуридан чиқаётган заҳарли тутун ҳақида тушунтириш бериб ўтириш шарт бўлмаса керак. Чунки эндиликда ёш бола ҳам транспорт воситаларидан тарқалаётган тутунларнинг атроф-муҳитни ифлослантирувчи омиллардан бири эканини яхши англайди.

Ҳа, тоза ҳаво борасида тинимсиз бонг ураяпмиз, бироқ ифлослантирувчи омилларни бироз бўлса-да, тўхтатиб туришга ҳафсала ҳам қилмаймиз. Ҳар куни икки чақирим масофадаги ишхонага дабдабаю-асъаса билан қимматбаҳо машинада боришни афзал кўрамиз. Аслида эса бу муаммонинг асосий сабаби саналади.

Эрталабданоқ университетлар, давлат идора ва ташкилотлар олдидаги машиналар сақлаш майдонлари, йўл чеккалари турли хил машиналарга тўлиб кетади. Уларнинг сони таълим муассасаларида ўқиётган талабалар, идора ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар нуфузи билан тенг бўлса тенгки, асло кам эмас. Машиналар тураргоҳлари ва йўл чеккаларига сиғмаганлари шу яқин атрофдаги бинолар атрофига тиқиштириб ташланади, ҳатто болалар эмин-эркин ўйнаши учун ҳам жой қолмаганига ажабланасан киши.

Мамлакатимизда тоза ҳаво масаласи кун тартибидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаётган экан, вазиятни ўнглаш мақсадида кечиктирилмасдан аниқ вазифаларни амалга оширишимиз талаб қилинади. Бунинг учун биринчи навбатда олий ўқув юртлари, давлат идора ва муассасалари олдидаги машиналар тураргоҳларида ҳафтада икки марта «Ёпиқ кунлар»ни жорий қилиш зарур. Бу эса ИИБ ЙПХ ёки Қўриқлаш хизмати томонидан назорат қилиб борилса, айни муддао бўларди.

Яқинда бир гуруҳ меҳмонлар билан Хива шаҳрини томоша қилишга бордик. Ичанқалъанинг қадимий ҳарсангтошлар ётқизилган эртакмонанд кўчаларини айланиб юриб ҳам файз топмагандек ҳис юрагимда пайдо бўлди. Чунки ҳар бир кўча ва йўлаклар автомобиллар билан тўлиб кетган эди. Албатта, бу транспорт воситалари шаҳарни томоша қилишга келган сайёҳ ёки меҳмонларники эмас, улар музей-қўриқхонада фаолият юритаётган ишчи-ходим ёки шаҳарда яшаётган аҳолига тегишли.

Кейинги йилларда Ичанқалъага оддийгина бирор иш билан бўлсин, кириб-чиқиш учун ҳам отнинг калласидек пул олинади. Дарвозаларда қўриқчилар енг шимариб турибди. Назоратчилар эса қалъа ичкарисига кириб-чиқаётган машиналарга заррача аҳамият ҳам қаратишмайди. Чунки... таниш-билишчилик...

Кейинги ярим асрлик кузатувлардан маълумки, Ичанқалъага четдан транспорт воситалари киритилмаган. Улар учун ҳар бир дарвозахоналар олдида катта майдонда тураргоҳлар барпо қилинган. Бугунги кунда эса бу тураргоҳлар бўм-бўш, Ичанқалъанинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир йўлаги эса машиналарга тўла.

Аҳён-аҳёнда қулоқларимизга «транспортсиз кун» жумласи чалиниб қолади. Қайсидир идора ёки ташкилот ҳафтанинг маълум бир куни ишга жамоат транспортида ёки велосипедда бориш ташаббуси билан чиқади ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида шов-шувлар қилинади. Нари борса бир ҳафта давом этадиган бу ташаббус дарров унутилади, одамлар яна бир-икки чақирим масофадаги иш ёки ўқишга ҳашаматли автомобилларида бора бошлайдилар.

Ахир бундай тутум билан тоза ҳаво муаммосини ҳал қилиб бўлмайди-ку!

Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасидаги экологик муҳитни яхшилаш, тоза ҳаво таъминотини барқарорлаштириш учун биринчи галда вазирликлар, давлат идоралари ва муассасалари, олий ўқув юртлари ибрат намунасини ўтамоғи керак. Бирорта вазир, ҳоким ва ректор ишга жамоат транспорти ёки велосипедда бориб ўрнак бўлсагина, бошқалардан эзгу амалларни кутса бўлади. Халқ – эргашувчандир. Улар ҳамиша катталардан улги олади. Эзгу манфаатлар учун бошқаларга ўрнак бўлиш ҳар бир раҳбар ва давлат мулозимларининг мақташга арзирли фазилати саналади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

«Долзарб  20 кунлик»: ҳудудлар   335 минг  тонна  чиқиндидан тозаланди

«Долзарб 20 кунлик»: ҳудудлар  335 минг тонна чиқиндидан тозаланди

🕔15:04, 16.01.2026 ✔11

Хабарингиз бор, янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар республика бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилди.

Батафсил
Экопартия фаоли уйида  кутубхона очди

Экопартия фаоли уйида кутубхона очди

🕔14:58, 16.01.2026 ✔10

Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли ижодкор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов ўзи туғилиб ўсган Ургут туманидаги уйини шинамгина кутубхонага айлантириб, халқимизга тақдим этган эди.

Батафсил
Чиқиндилар бизнес имкониятга айланади:  Беш йиллик  имтиёзлардан кўзланган мақсад

Чиқиндилар бизнес имкониятга айланади: Беш йиллик имтиёзлардан кўзланган мақсад

🕔16:55, 08.01.2026 ✔36

Инсон ҳаётида эътиборсиз қолдирилган ҳар бир нарса бир кун келиб муаммога айланади. Табиат ҳам шундай: унга бепарво муносабат, ортиқча истеъмол ва масъулиятсизлик оқибатида чиқинди деб аталмиш «сукутдаги хавф» тобора ўсиб бормоқда. Кечагина фойдаланилган, бугун кераксиз деб четга сурилган буюмлар – аслида жамиятнинг маданияти, иқтисодиёт ва келажакка бўлган муносабатининг ойнасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Долзарб  20 кунлик»: ҳудудлар   335 минг  тонна  чиқиндидан тозаланди

    «Долзарб 20 кунлик»: ҳудудлар  335 минг тонна чиқиндидан тозаланди

    Хабарингиз бор, янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар республика бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилди.

    ✔ 11    🕔 15:04, 16.01.2026
  • Экопартия фаоли уйида  кутубхона очди

    Экопартия фаоли уйида кутубхона очди

    Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли ижодкор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов ўзи туғилиб ўсган Ургут туманидаги уйини шинамгина кутубхонага айлантириб, халқимизга тақдим этган эди.

    ✔ 10    🕔 14:58, 16.01.2026
  • Чиқиндилар бизнес имкониятга айланади:  Беш йиллик  имтиёзлардан кўзланган мақсад

    Чиқиндилар бизнес имкониятга айланади: Беш йиллик имтиёзлардан кўзланган мақсад

    Инсон ҳаётида эътиборсиз қолдирилган ҳар бир нарса бир кун келиб муаммога айланади. Табиат ҳам шундай: унга бепарво муносабат, ортиқча истеъмол ва масъулиятсизлик оқибатида чиқинди деб аталмиш «сукутдаги хавф» тобора ўсиб бормоқда. Кечагина фойдаланилган, бугун кераксиз деб четга сурилган буюмлар – аслида жамиятнинг маданияти, иқтисодиёт ва келажакка бўлган муносабатининг ойнасидир.

    ✔ 36    🕔 16:55, 08.01.2026
  • Мансабдорлар эшитилди:  Урганчда  қурилишлар экологик талабларга мувофиқми?

    Мансабдорлар эшитилди: Урганчда қурилишлар экологик талабларга мувофиқми?

    Кейинги йилларда мамлакатимиз бўйлаб бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шаҳар ва туман марказларида тураржой, корхона, ташкилотларнинг осмонўпар бинолари қад ростламоқда. Уларнинг кўпчилиги мавжуд тартиб-қоида ва меъёрий талаблар асосида барпо қилинаётган бўлса, айримларида эса бунинг аксини кўриш мумкин.

    ✔ 71    🕔 12:08, 25.12.2025
  • Экологик партия депутатлари ҳудудларда:  муаммоларга ечим,  имкониятларга рағбат бериш йўлида

    Экологик партия депутатлари ҳудудларда: муаммоларга ечим, имкониятларга рағбат бериш йўлида

    Жойларда аҳоли ҳаёти, кундалик муаммолар ва мавжуд имкониятларни чуқур ўрганмасдан туриб, аниқ ечим ва самарали қарор қабул қилиш мушкул. Шу маънода, депутатлар ва партиямиз томонидан ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар жамият билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим амалиёт ҳисобланади.

    ✔ 88    🕔 12:07, 25.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар