Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилҚиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Пойтахтда ҳаво ифлосланишининг кучайиши билан мутахассислар уй ичидаги ҳавони тоза ва нам сақлаш учун турли маиший техникадан фойдаланишни маслаҳат беряпти. Аммо кўпчилик учун бундай қурилмалар нархи жуда юқори бўлиб, харид қилиш имконияти чекланган. Қолаверса, ўша техникалар ҳам табиий ресурслар ҳисобига ишлайди, биринчи навбатда электр сарфлайди.
Уй шароитида ҳавони тозалашнинг энг осон, арзон ва самарали усули – оддий хона гуллари. Улар нафақат ҳаводаги зарарли моддаларни ютади, балки намликни сақлаб, яшаш муҳитини янада қулай қилади. Қуйида сизга ҳавони энг яхши тозаловчи ва намликни ушлаб турувчи 7 хилдаги хона ўсимлиги ҳақида маълумот берамиз.
Хлорофитум
«Ҳаво тозаловчи гул» номи билан машҳур бўлган хлорофитум зарарли моддаларни ўзига ютиб, уй ичидаги ҳавони енгиллаштиришга ёрдам беради. NASA тажрибаларида ҳам бу ўсимлик ички муҳитдаги токсинларни камайтиришда самарали деб қайд этилган. Кислород ишлаб чиқариши юқори, парвариши осон ва арзон.
Инглиз печаги
Моғор қўзиқоринлари, оғир металл тузлари, токсинлар ва формальдегид – инглиз печаги мана шу барча зарарли моддалар билан курашади. У бошқа гуллардан фаолроқ карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради.
Нефролепис
Ломариопсис оиласи қирққулоқлар туридаги ўсимлик нафақат ҳавони тозалайди, балки уни намлантиради ҳам. 2-3 нефролепис ўсимлиги 20 квадрат метргача бўлган майдонга эга иншоот намлигини 75 фоизгача ошира олади.
Спатифиллум
Ўсимлик ҳавони кўплаб зарарли органик бирикмалардан тозалайди ва микроорганизмларни камайтиради. Спатифиллум бензой, формальдегид, трихлорэтиленнинг табиий сорбенти ҳисобланади.
Хитой аглаонемаси
Ўсимлик турли токсинларни, шу жумладан толуол ва ксилолни ҳам тортиб олишга қодир. Аглаонеманинг қўшимча устунлиги шундан иборатки, у микробларни ўлдирувчи моддаларни ажратиш хусусиятига эга.
Тилларанг сциндaпсус
Ўсимлик хонадаги ҳаво сифатини яхшилайди. У ҳавони айниқса бензол, формальдегид, толуол ва ксилолдaн самарали тозалайди. Тилларанг сциндaпсус ёруғликка у қадар муҳтож эмас, шу боис у ёруғлик кам тушадиган иншоотлар учун айни муддо.
Бамбукли пальма
Ўсимликни тўғридан-тўғри ёруғлик тушиш имкони бўлмаган хоналарда ҳам сақлаш мумкин. У шундай шароитларда ҳам ҳавони зарарли моддалардан тозалай олади. Компьютер ёнига қўйилганда эса электромагнит нурланиш зарарини камайтиради.
Ушбу ўсимликлар ёрдамида уйда ҳавони тозалаш ва намликни сақлаш осон ва арзон бўлади.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил