Табиат      Бош саҳифа

Таътил, ўқувчи ва она табиат

Ёш авлоднинг экологик билим ва кўникмаларини шакллантириш танаффус ва чегара билмайдиган биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт. Экологик маданиятни юксалтиришга айни шу орқали эришилиши инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Таътил, ўқувчи ва она табиат

Мана, юртимизда барча умумий ва ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ёзги таътилни бош­лашди. Таътилни мароқли ва унумли ўтказиш эса барчани бирдай ўйлантиридиган масала ҳисобланади. Яқинда қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси» мактабгача ва мактаб таълимида фарзандларимизнинг экологик маданиятини юксалтириш масаласига катта эътибор қаратгани билан аҳамиятлидир. Концепцияни амалга тадбиқ қилиш ҳамда кутилган самарага эришиш учун биринчи навбатда унинг мазмун-моҳиятини ўзимиз яхши тушуниб етишимиз ҳамда ёшларга уни тўғри етказа олишимиз муҳим. Бунда ишни ёшларда она табиатга меҳр-муҳаббат пайдо қилишдан бошлаш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўлади.

Зарафшон Миллий табиат боғи илмий ходимлари ­Самарқанд давлат университети экология кафедраси ўқитувчилари, экофаол талабалар билан биргаликда аллақачон бу масъулиятли вазифани бажаришга киришишди. Таътил пайтидаги «Ёзги мактаб» лойиҳалари доирасида ўқувчи-ёшларни табиат қўйнидаги диққатга сазовор жойларга олиб бориш, табиий муҳофазага олинган ҳудуд ва биологик турлар билан яқиндан таништириш, муҳофазанинг зарурати ва аҳамиятини тушунтириш орқали уларда табиатга меҳр-муҳаббат ҳосил қилишга эришиш мумкин.

Яқинда Жомбой туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида биохилма-хилликни асраш ҳақидаги тарғибот тадбири ана шундан амалий фаолият намунаси бўлди. Унда долзарб экологик муаммолар, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим йўналиш­лари, инсон ва табиат уйғунлиги, ёш авлодни бу борадаги фаоллиги ҳақида фикр алмашилди. Малакали мутахассислар ўқувчиларда табиат ресурсларига бўлган оқилона муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилишди. Экологик ўйинлар, кўргазмали воситалар, тезкор савол-жавоблар юртимизда амалга оширилаётган турли экологик лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги қарашларни кенгайтиришда ўқувчиларга кўмакчи бўлди.

Ёзги таътилни янада мароқли ва самарали ўтказиш мақсадида ота-оналар, устоз ва мураббийлар ўқувчиларни юртимиздаги табиат музейлари, миллий табиат боғлари, ҳайвонот боғи, қўриқхоналар каби ҳудудларга саёҳатга олиб бориш орқали уларнинг табиатга бўлган муносабатини, экологик маданиятини юксалтиришга эришишлари мумкин.

 

Эркин ХОЛМАНОВ,

Зарафшон Миллий табиат боғи фан,

атроф табиий муҳит мониторинги бўлими мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔18

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 18    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар