Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЮртимиз бўйлаб «Дарахтга нафас беринг!» экологик акцияси давом этмоқда. Ушбу акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан ўтказилмоқда ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган.
Акциянинг асосий мақсади – дарахтларнинг илдизларига ҳаво ва сув киришига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, дарахтларга ўрнатилган турли техник қурилмалар – симлар, реклама баннерлари ва бошқа табиий ўсишга халал берувчи нарсалардан халос қилишдир.
Мазкур ташаббус доирасида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туман Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан «Ислом шоир» маҳалласида йўл ёқаларидаги дарахтлар ҳолати мониторинг қилинди. Текширув давомида икки туп қарағайнинг таги бетонлаб юборилгани, шунингдек, танасига турли электр мосламалари ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳолатлар зудлик билан бартараф этилиб, масъулларга огоҳлантириш берилди.
Бундан ташқари, деҳқон бозори атрофида, туман марказий ва ички кўчаларида ҳам назорат давом этмоқда. Бу ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига мувофиқ, қимматбаҳо дарахт турларини рўйхатга олиш ва уларни сақлаш, тўғри муҳофаза қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Акция нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки аҳолига атроф-муҳитга меҳр билан муносабатда бўлиш зарурлигини яна бир бор эслатади. Дарахтлар ҳавони тозалаш ва шаҳарларнинг иқлим муаммоларига бардошлилигини оширишда муҳим роль ўйнайди.
Экология вазирлиги барча фуқароларни ушбу ташаббусга қўшилишга: ўз ҳовлиларидаги дарахтларга эътиборли бўлиш, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва яшил ҳудудларга зарар етказмасликка чақиради.
Агар дарахтларнинг бетонлаб юборилиши ёки бошқа зарар етказувчи ҳолатларга дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамлари орқали Экология вазирлигига хабар беринг:
(71) 207-11-07, (71) 207-11-08,
1157 ёки 1207.
Шунингдек, @ecogovuz_bot телеграм-боти орқали матн, фото ёки видео кўринишида мурожаат юборишингиз мумкин.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил