Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Энди ер ости сув захираларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб бўлмайди: янги қонун  нима беради

Кейинги йилларда мамлакатимизда ерларни муҳофаза қилишга ва ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланилишини таъминлашга, шунингдек, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга ҳамда унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Энди ер ости сув захираларидан ўзбошимчалик  билан фойдаланиб бўлмайди: янги қонун   нима беради

Шу билан бирга, ер муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш механизмларини такомиллаштириш, ҳуқуқ эгаларига ер участкаларини олганлик учун ҳақ тўлашни амалга ошириш юзасидан масъулиятни кучайтириш зарурияти юзага келмоқда. Бундан ташқари, ер ости сувларини ерларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсгани, шунингдек, қудуқларни рухсатсиз бурғилаш ва сувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётгани сабабли ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурати юзага келмоқда.

2025 йил 5 май куни қабул қилинган қонун билан ерга оид қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, эндиликда ер ости сувларига қонунга хилоф равишда қудуқ бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига давлат мулкидаги бош тўғри ерларнинг ҳисобга олинишини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштириш, ер участкаларини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаган ҳолда ер участкаларини бекор қилишга оид қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.

Аҳолининг хавотирланишига асос йўқ. Мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Муаммо нимада эди?

Сўнгги йилларда фермер ва хусусий корхоналар давлат рухсатисиз қудуқ қазиш ҳолатларини кескин кўпайтирди. Айрим ҳолларда бу сув захираларининг чуқур қисқаришига, тупроқ намлигининг пасайиши ва иқлим ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Чунки ер ости сувлари – Ўзбекистондаги жами сув ресурсларининг бор-йўғи 20 фоизини ташкил этади ва улар тикланиши жуда секин кечади.

Ўзбекистон Экологик партияси ер ости сувлари сатҳининг пасайиши ва суғориш технологияларининг кенг жорий этилиши муносабати билан суғориладиган ерларнинг гидрогеологик баҳолаш тизимини илмий асосда қайта ишлаб чиқиш мақсадини илгари суриб келади.

 

Янги қонун нима дейди?

Ҳисоблагич ўрнатмасдан сув олувчиларга солиқ 5 баробар оширилади.

Қудуқ қазиш учун бир марта рухсатнома жорий этилди.

Қонун билан Солиқ кодекси ва рухсат бериш тартиб-таомилларига ҳам ўзгартиш киритилди.

Сув қувурлари етишмаган ҳудудларда ер ости сувларидан фойдаланиш табиий ҳол. Лекин ҳисоб-китобсиз, назоратсиз қудуқлар – сув қатламларининг барқарорлигига таҳдид солади. Шунинг учун ҳам ягона рухсатнома ва қўшимча солиқлар эса бу соҳани тартибга солишда муҳим қадамдир.

 

Қонундан кутилаётган натижа:

Сувдан самарали фойдаланиш.

Ҳисоблаш ускуналари орқали назоратни кучайтириш.

Қудуқ қазишни давлат билан келишган ҳолда амалга ошириш.

Ер ости сувларини келажак авлод учун сақлаб қолиш.

Ўзбекистонда ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган янги қонун – экологик барқарорлик сари ташланган муҳим қадам. Назоратсиз қудуқлар ва ҳисоб-китобсиз сув сарфи нафақат сув захираларига, балки бутун агроэкотизимга хавф туғдиради. Янги тартиблар орқали фермерлар ва корхоналар сувдан оқилона фойдаланишга мажбур бўлади, бу эса табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва сув танқислиги хавфини камайтиришга хизмат қилади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔180

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔201

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔343

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 180    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 201    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 343    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 540    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 604    🕔 15:00, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар