Давр нафаси      Бош саҳифа

Фуқаролар хавфсизлиги ва адолатли жамият сари: Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янги қадамлар

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бир қатор муҳим ва бугунги кун учун ниҳоятда долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Фуқаролар хавфсизлиги ва адолатли жамият сари:  Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда  янги қадамлар

Аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида кўриб чиқилган мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамиятда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қонун лойиҳалари парламент қуйи палатаси йиғилишида қизғин муҳокама қилинди.

Жумладан, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Бу ўзгартишларга қандай зарурат бор?

Ҳозирги кунда маъмурий ҳуқуқ­бузарлик содир этган шахсларни, айниқса суд томонидан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маълум муддатга маҳрум этилган фуқароларни профилактик ҳисобга олиш тартиби аниқ белгиланмаган. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида турли талқин ва тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Экопартия фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев ушбу масалага эъти­бор қаратар экан, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича аниқ ва мус­таҳкам қонуний асослар етишмаслиги келгусида фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

– Қонунчилик палатаси мажлисида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган барча фуқарони профилактик ҳисобга олиш бўйича норма чиқариб ташланди. Фақат «йўл безорилиги» (12810-модда) ва «маст ҳолда транспорт ҳайдаш» (131-модда) қолди, – деди бу ҳақида депутат Жавлон Абдуллаев.

Фракция аъзоси Сапаргул Утемуратова эса бундай шахсларни профилактик ҳисобга олиш амалиёти келажакда уларнинг айрим ҳуқуқларини чеклашга олиб келиши эҳтимолини қайд этди. Унинг фикрича, ҳар қандай янги механизм фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиши шарт.

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар: хусусий айб­лов институти жорий этилмоқда

Йиғилишда, шунингдек, депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган яна бир муҳим ҳужжат – «Ўзбекистон Рес­публикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётида хусусий айблов институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Яъни айрим тоифадаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш фақат жабрланувчининг аризасига асосан бошланади. Бу эса фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини эркин ҳимоя қилиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган муҳим омил ҳисобланади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида муҳим ижтимоий ҳолатлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Агар жабрланувчи ночор аҳволда бўлса, вояга етмаган бўлса, ҳуқуқбузарга қарам ҳолда яшаса ёки бошқа объектив сабаблар туфайли ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қила олмаса, бундай ҳолларда ваколатли органлар шахсан ўз ташаббуси билан иш юритишни бошлаши шартлиги белгиланмоқда.

 

Очиқ ва амалий руҳдаги муҳокамалар

Йиғилиш давомида қонун лойиҳаларининг ҳар бир моддаси, унинг амалиётда қандай қўлланилиши, жамиятда қандай ўзгаришларга сабаб бўлиши, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар чуқур таҳлил қилинди.

Фракция аъзолари ўз таклиф ва фикрларини билдириб, қонун ло­йиҳаларини янада такомиллаштириш учун аниқ механизмлар таклиф қилди. Барча муҳокамалар халқ манфаатини устувор қўйган ҳолда, очиқлик ва масъулият тамойили асосида олиб борилди.

 

Хулоса ўрнида

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси фаолиятида инсон ва табиат манфаатлари доимо устувор аҳамият касб этади. Қонунчиликдаги ҳар қандай янгилик аввало фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда тинчлик ва тартибни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.

Шу боис, мазкур қонун лойиҳаларининг қабул қилиниши нафақат ҳуқуқий тизимни ривожлантиради, балки фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар