Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

Мен Марказий Осиё тарихини шартли равишда иккига бўлиш тарафдориман. Бу – 2016 йилгача бўлган Марказий Осиё ва 2016 йилдан кейинги Марказий Осиё.

2016 йилгача бўлган Марказий Осиёнинг мурак­каб қисматини, кечмишини ҳаммамиз яхши биламиз. У мудҳиш тарих орқага қайти­шини ҳеч ким истамайди.

Бугун баралла айтиш ўринлики, 2016 йилгача бўлган Марказий Осиё ва ундаги муносабатлар ўта сунъий, ишончсиз, носамимий асосларга қурилган эди.

Минг афсуски Марказий Осиё давлатлари 1991 йилга келиб, мустақил бўлганларидан сўнг ҳам мустабид тузум шакллантирган тўсиқларни олиб ташлолмади. Мурак­кабликларни бартараф этолмади. Аксинча вазият олдингидан-да ёмонлашди, таранг­лашди. Бир сўз билан айт­ганда, боши берк кўчага кириб қолди.

Марказий Осиё зўр бериб уруш домига тортила бошлади. Чорак аср давомида бу қабиҳликка бир-неча марта эришилди ҳам. Ўшанда Марказий Осиё халқлари бир-бири билан ёвлашди, бегоналашди, узоқлашди. Аслида ташқи кучлар учун шу керак эди. Халқларимиз ўртасида уруш чиқаришга қанчалар ҳаракат қилишди.

2016 йилга келиб, Марказий Осиё тарихида туб бурилиш бошланди. Марказий Осиёга тоза ҳаво кириб келди. Марказий Осиёнинг томирларида соғлом қон оқа бошлади. Марказий Осиё эркин нафас олди. Тарих тилга кирди. Тарих тирилди. У бутунлай унутилиб кетмаган экан. У Марказий Осиё халқларининг юрагига, орзуларига, умид­ларига, келажагига кўчиб ўтган эди. Худди кул остидаги чўғдай пайт пойларди. Ёнишни, ёритишни, нур таратишни истарди.

Барқарор ва бирдам Марказий Осиё ғояси Президент Шавкат Мирзиёевнинг изтироб­ларида, армонларида яшаётган эди. Бир бутун Марказий Осиё мақсадини яратувчиси, асосчиси Шавкат Мирзиёев тарих май­до­нига мардонавор чиқиб келди.

Бошқача яшашнинг иложи йўқ эди. Марказий Осиё халқларининг сабр косаси аллақачон тўлиб бўлганди. Бир-неча авлодлар бир-бирини дийдорига зор бўлиб бу дунёдан ўтиб кетишди. Ўзаро борди-келдилар узилган. Чегара постлари ёпилган, тоғ-тошлар миналаштирилган эди. Бир-биридан душман излаш авж олганди. Бир пайтлар бемалол ўтиб-қайтган одамлар бу муносабатларни, тўсиқларни ҳазм қилолмасди. Лекин чора ҳам йўқ эди.

Президентимиз мақолада таъкид­лагани­дек: «Аста-секин Марказий Осиё­нинг янги минтақавий ўзига хослиги вужудга кел­моқда. Бу фарқли жиҳатларимизни эътироф этиш ва айни пайтда халқлари­мизнинг умумий тарихи, муштарак маданиятини, тақдирларимиз ўзаро боғлиқ эканини чуқур англашга асосланади. Қўшни­чилик – хавф эмас, имконият, бир тарафнинг муваф­фақияти – барчанинг ютуғи деган ягона минтақавий маконга мансублик ҳисси шаклланмоқда»

2017 йилда Марказий Осиё давлатлари етакчилари кўп йиллар мобайнида биринчи мар­та ташқи воситачиларсиз мунтазам мулоқот­га асос солди.

Марказий Осиёда илк бор ишончга асос­ланган янгича тафаккур пайдо бўлди. Бунинг натижасида эски даврлардан қолган бир қатор муаммоларга ечим топилди. Қатъий сиёсий ирода тамойилига амал қили­ниб, манфаатлар мувозанатига эришил­ди.

Ўзбекистон томонининг ташаббуслари тўла маънода қўллаб-қувватланиб ҳамжиҳат­лик, ўзаро ишонч, тенглик муҳити яратилди.

Бир пайтлар башорат қилинганидек, Мар­казий Осиёда чегара масалаларини ҳеч қачон ҳал этиб бўлмайди деган сафсаталарга бутунлай барҳам берилди. Чегаралар узил-кесил ҳал бўлди.

Президентимиз мақоласида қайд этил­ганидек: «2025 йил март ойида Ўзбекистон, Қирғизис­тон ва Тожикистон ўртасида уч давлат­нинг чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ва Хўжанд декларация­сининг имзолангани тарихий аҳамиятга молик ҳодиса­­дир. Буни ҳақли равиш­да оламшумул воқеа деб аташ мумкин».

Яқин тарихимизда биринчи марта ўзаро чегаралар ҳуқуқий жиҳатдан рас­мий­­лаш­тирилди. Бир пайтлар чега­ра маса­лалари­да тузилган ҳукумат комиссия­лари йиллаб ечим тополмаган муаммолар тарих қаърига улоқтирилди.

Марказий Осиёда сув энергетика соҳа­сида чорак аср ҳукмронлик қилган танглик тугатил­ди. Аксинча, ҳамкорликда ГЭСлар қуриш, трансчегаравий дарёлар, сув омбор­ларидан биргаликда оқилона фойда­ланиш концепцияси ишлаб чиқилди.

Марказий Осиё мамлакатларининг жуғ­рофий жиҳатдан жойлашуви, дили, дини, тили, тарихи бирлиги салкам икки аср давомида бузиб кўр­сатилди, сохталаш­тирилди. Бир-биридан узоқ­лаштириш мақсадида қанчадан-қанча ёлғонлар тўқилди, ҳийла-найранглар ўйлаб топил­ди.

Аслида Марказий Осиё мамлакатлари бир тан-у бир жон эканлиги инкор қилиб бўлмай­диган ҳақиқатдир. Бу мамлакатларни бир-бирисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Президентимиз мақолада таъкид­лагани­дек: «Амалий ҳаракатларимиз, кела­жак учун масъу­лия­­тимиз, яхши қўшни­чи­лик, дўстлик ва ўзаро манфаат тамойилларига содиқлигимиз шуни исбот­лади: Янги Мар­казий Осиё тинчлик, бар­қарор тарақ­қиёт ва яратувчан шериклик йўлини танла­моқда. Рамзий маънода айтганда, биз девор эмас, кўприк барпо этмоқдамиз».

Марказий Осиёнинг нафақат бугуни балки келажаги ҳақида ўйлаш жуда муҳим, чунки бу борада биз анча-мунча вақтдан ютқаз­ганлигимиз бор гап.

Президентимизнинг «Янги Марказий Осиё» ғояси ғалаба қозонишига ишончим комил.

Шавкат Мирзиёев орзусидаги «Янги Мар­казий Осиё» бутун дунёда ўз сўзига, овозига, ўрнига эга бўлиши муқаррардир. Мен Янги Марказий Осиёни энг камида Европа Иттифоқи даражасида тасаввур этаман.

Президентимиз мақолада таъкид­лагани­дек: «Марказий Осиё ташқи ҳам­корлар билан халқаро муносабат­ларнинг ягона субъекти сифатида мулоқот қилса, унинг овози баланд­роқ ва ишончлироқ янграйди, позициямиз куч­лироқ бўлади».

Янги Марказий Осиёнинг мустаҳкам пойдево­рини яратишдай тарихий бир даврни бошимиз­дан кечирмоқдамиз.

Ўзбекистон томонининг позицияси аниқ ва қатъий: «Ўзбекистон учун минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш тактик танлов эмас, балки Марказий Осиё келажаги учун умумий масъулиятни англашдан келиб чиқади­ган онгли стратегик қарордир».

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат

университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔55

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔44

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔120

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 55    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 44    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 120    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 181    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 197    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар