Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилОлимлар Ер сайёрасида ҳаёт қанчалик узоқ давом этишини тадқиқ қилиб, ҳайратланарли хулосага келишди. Натуре Геосcиэнcе журналида эълон қилинган мақолага кўра, Ердаги кислород захиралари аста-секин йўқолиб, тахминан бир миллиард йилдан зиёдроқ вақтдан кейин сайёрамиз яшаш учун мутлақо яроқсиз бўлиб қолади.
НАСА ва Япониянинг Тохо университети олимлари ушбу хулосага келиш учун 400 минг компьютер симуляциясини ўтказган. Улар Ер атмосферасининг узоқ муддатли эволюциясини таҳлил қилиб, кислороднинг тугаши табиий равишда, Қуёшдаги аномал ўзгаришлар натижасида содир бўлишини аниқлашди.
Кислород апокалипсиси:
Ерни нималар кутмоқда?
Тадқиқотларга кўра, Ердаги кислород танқислиги озон қатламининг бузилиши туфайли юзага келади. Бу жараён натижасида атмосферадаги кислород аста-секин буғланиб кетади ва ҳаёт учун зарур бўлган муҳит йўқолади.
Бундай шароитда фақат анаэроб бактериялар, яъни кислородсиз яшай оладиган микроорганизмларгина омон қолиши мумкин. Кислородга боғлиқ барча тирик мавжудотлар эса йўқликка юз тутади.
Кутилганидан тез келадиган хавф
Шу билан бирга, олимлар Ерда ҳаёт миллиард йил эмас, балки анча эрта тугаши мумкин эканлигини ҳам таъкидламоқда. Сабаби, глобал иқлим ўзгаришлари, астероидлар билан тўқнашув, вулқон фаоллиги ёки бошқа табиий офатлар сайёрани яшаш учун яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.
Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари эса суперкомпьютер ёрдамида олиб борган тадқиқотлари натижасида Ер 250 миллион йилдан сўнг бутунлай яроқсиз бўлиб қолиши ҳам мумкинлигини тахмин қилишган. Уларнинг фикрича, бу глобал исиш ва катта табиий офатлар сабабли содир бўлади.
Технология ҳаётни сақлаб
қолишга ёрдам берадими?
Олимларнинг фикрича, технологиянинг ривожланиши ва фан тараққиёти бу таҳдидларнинг олдини олиш ёки уларни юмшатишга ёрдам бериши мумкин. Келажакда инсонлар космик муаммоларга қарши курашиш йўлларини топиши, ҳатто бошқа сайёраларга кўчиб ўтиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, Ерда ҳаёт абадий давом этмайди, лекин инсон цивилизацияси илмий тараққиёт орқали ўз келажагини кафолатлаш учун янги ечимларни топиши керак.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.
БатафсилГлобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
БатафсилБМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил