Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида «Келажакка сармоя киритиш» шиори остида ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи иклим саммити минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларда янги даврни бошлаб бергани билан аҳамиятлидир.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев халқаро ҳамжамият диққат-эътиборини яна бир бор барқарор иқтисодий ривожланиш, «яшил» иқтисодиёт, экологик муаммолар ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларига қаратди.
Ўзбекистоннинг экологик муаммоларни ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, жумладан, Оролбўйи минтақасини экологик тиклаш ва барқарор ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлари барча иштирокчилар, Европа ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди ва қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистонда яшил технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва экологик муаммоларни бартараф этиш жараёнига юксак баҳо берилди.
Саммитда халқаро доирада қизғин муҳокама этилган «яшил» иқтисодиёт йўли, иқлим ўзгаришларига жавобан Марказий Осиёнинг биологик хилма-хиллиги ва табиий экотизмларини сақлаш, «яшил» энергияни ривожлантириш муаммолари Самарқандга ҳам хосдир. Чунки Нуробод ва Қўшработ туманларида суғориладиган майдонларнинг ниҳоятда камлиги, чўлланган ва дашт ерлари мавжуд бўлган Пахтачи, Пайариқ, Каттақўрғон, Ургут туманларида қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачиликни жадал ривожлантиришда янгича, тезкор ва сермаҳсул экотехнологияларни жорий этишга эхтиёжни оширмокда. Ушбу ҳудудларга чет эл инвестицияларини киритиш ва иқтисодиётни шу асосда ривожантириш тақозо этилади.
Самарканд Саммитида эришилган келишувлар айни шу мақсадларни тезкор амалга оширишда омил сифатида хизмат қилиши аниқ. Бу борада юртимиздаги соҳа мутахассислари ривожланган давлатлар олимлари, экологлар билан ҳамкорликда, илм-фан ютуқларига таянган ҳолда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишлари зарур бўлади.
Анжуманда «яшил» иқтисодиётга алоҳида аҳамият бериш, она табиатимизни асраб-аввайлаш ва келажак авлодларга уни асл ҳолича етказиш фақатгина битта ёки бир неча давлатларнинг эмас, балки она сайёрамизда яшаётган бутун инсоният бирлашиб амалга оширадиган қатъий вазифага айланиши кераклиги якдил тарзда, баралла таъкидланди.
Хўжақул МУҲАММАДИЕВ,
ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши раиси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил