Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилҲар йили 1 апрель – Халқаро қушлар куни сифатида нишонланади. Шу куни қушларнинг экотизим учун қанчалик муҳим жонзотлар эканини кенг тушунтириш ҳамда уларни асраб-авайлашга йўналтирилган тарғибот ишлари олиб борилади.
Шундай тадбирлардан бири куни кеча University Bussiness of and Sciense университети талаба-ёшлари орасида ташкил қилинди. «Қушлар бизнинг дўстимиз» шиори остидаги тадбирда экологик мутахассислар, экофаол ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ёш авлод ҳузурида бу каби жонли мулоқотларни уюштириш уларга қушларнинг турлари, ҳаёт тарзи, биосферадаги аҳамияти ва роли, инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини англатишга ёрдам беради. Қушларнинг «Қизил китоб»га киритилган, йўқолиш хавфи остидаги турларни муҳофаза қилишга ундайди.
Талабалар ўзлари учун зарур бўлган маълумотларга эга бўлишди. Қушлар ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди. Айниқса, қушлар ҳақидаги қизиқарли фактлар кўпчиликнинг ҳайратини янада оширди.
Бугунги кунда қушларнинг 10 694 тури аниқланган.
Туяқуш тухумини қайнатиб пишириш учун 1,5 – 2 соат вақт керак бўлади.
Дунёда умуман қанотлари бўлмаган ягона қуш бу – киви.
Қушларнинг тана ҳарорати одамникига нисбатан 7-8 даражага юқори бўлади, лекин улар терламайди.
Парвоз пайтида лайлаклар ерга қуламасдан ухлаб олишга қодир.
Дунёдаги энг кичик тухумни қўнғир қуши қўяди.
Қушларнинг патлари унинг суякларидан оғирроқ.
Қушларнинг юраги парвоз пайтида дақиқасига минг марта, дам олиш пайтида эса 400 марта уради.
Ҳажми бўйича энг катта қуш 2 метрдан ошадиган туяқуш, энг оғир қуш – дудаки қуши.
Дунёда заҳарли қушларнинг 6 тури мавжуд.
Чумчуқ энг «ақлли» қуш ҳисобланади, 100 грамм чумчуқ массасига 4,5 грамм мия тўғри келади.
Фарҳод АЛИМЖОНОВ,
university bussiness of and sciense универсиети ўқитувчиси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил