Экоолам      Бош саҳифа

Тошкентда янги «кислород манбаи»: Oxygen Park шаҳар экологиясига янги нафас бера оладими?

БМТ таҳлилларига кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг 68 фоизи шаҳарларда яшай бошлайди. Ҳаётимизга иқлим ўзгариши таъсири эса ортиб боряпти. Шаҳарларга ҳамма сиғиши мумкин, лекин кислород ҳаммага етиши, экологиянинг аҳволи хароб бўлмаслиги учун нималар қилишимиз керак?

Тошкентда янги «кислород манбаи»: Oxygen Park шаҳар экологиясига янги нафас бера оладими?

Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида яшиллик қисқараётгани бор гап. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертларининг 2022 йилдаги таҳлилларига кўра Тошкентдаги қурилишлар сабаб яшиллик қисқариб борган. Яшиллик 2022 йилда 2017 йилдагига нисбатан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 26 фоиз, Яккасаройда 23 фоиз, Олмазорда 33 фоиз, Мирзо Улуғбекда 18 фоизга қисқарган. Бундай ҳолат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам аниқланган. Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 37 фоизга камайган.

Лекин экосевар давлатлар аллақачон экология саломатлик учун ўта аҳамиятли экани, бунинг учун яшил зоналар муҳимлигини тушунган. Айниқса, иқлим ўзгариши муаммолари йириклашиб бораётган бир пайтда яшиллик қанча кўп бўлса, унинг таъсири камроқ ҳис қилинади.

Тошкентда биринчи жамоатчилик парки (собиқ астрономия боғи) учун 300 туп дарахт экилди. Боғ Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, унда фақат маҳаллий иқлимга мос дарахтлар экилади. Паркда чиқинди қутилари бўлмайди. Замин халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида Юнусобод туманининг Осиё кўчасидаги собиқ астрономия боғи – Ўзгидромет, Астрономия ва Сейсмология институтлари ўртасида жойлашган ҳудуд – Тошкентдаги биринчи жамоатчилик яшил паркида дарахт кўчатлари экилди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Тўғрисини айтамиз, бу хабар барчани бирдек қувонтиргани шубҳасиз. Чунки экологик муаммолар бугунги ва эртанги кунимиз учун нақадар долзарб бўлиб бораётганини кўриб, англаб турибмиз.

Ҳудуди 7,5 гектарга тенг – биринчи яшил жамоат паркида ўтказилган акция давомида 300 туп дарахт кўчати экилди.

– Парк тўлиқ Европа, жумладан, Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, унда фақат маҳаллий иқлимга мос дарахтлар экилади, – деди бу ҳақида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов. – Бу паркка илк бор 100 турдаги атиргул экилмоқда ва ўзига хос атиргул боғи барпо қилинмоқда. Паркда табиий кўл яратилади. Қушлар учун инлар қурилади. Жамоат паркининг ҳамма йўлаклари тошлардан, ўриндиқлари эса қуриган дарахтлардан, яъни тўлиқ табиий материаллардан қилинади. Ҳудудда йил давомида кетма-кет гуллайдиган ўсимликлар экилади ва бу паркнинг доимий кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.

Шунингдек, хиёбонда 1200 тупдан ортиқ дарахт ва 23 минг туп бута, хусусан, 208 туп шумтол, 160 туп заранг, 190 туп бандли эман, 137 туп йирик баргли жўка, 46 туп лола дарахти, 177 туп қрим қарағайи, 52 туп аризон кипариси, 23 туп садақайрағоч, 38 туп мажнунтол, 6 туп Канада багранниги, 6 туп магнолия, 50 туп япон сафораси, 6 туп зарафшон арчаси, 100 туп узун баргли (оддий) арча, 50 туп оқ қайин ва 20 туп чинор кўчатлари экиш мақсад қилинган.

Муҳими, жамоат паркига кириш бепул ва истаган киши ҳордиқ чиқариши мумкин бўлади. Унда бирорта ҳам чиқинди қутилари ўрнатилмайди, фақат паркка киришда ва чиқишда қўйилади. Яъни дам олувчилар чиқиндиларини ўзлари билан олиб кетиши керак бўлади, жамоат паркига чиқинди ташлаш қатъий тақиқланади.

Дарахт ва бута кўчатларини парваришлаш учун сунъий сув ҳавзаси ҳамда қуёш энергиясидан қувватланадиган ер ости қудуғи ташкил этилиши кўзда тутилган. Жамоат паркининг очилиш маросими баҳор мавсумининг кейинги ойларига мўлжалланмоқда.

Шу ўринда жамоат паркларининг экологик ҳолат учун қанчалар аҳамияти ва яратилажак паркнинг пойтахтимиз экологияси учун фойдаси улканлиги ҳақида тўхталиб ўтсак.

Табиатнинг инсон руҳий ва жисмоний саломатлиги учун фойдаси катта. 18 та давлатдан 16 минг одам қатнашган тадқиқотда яшил ва қирғоқбўйи ҳудудларда яшовчи иштирокчиларнинг умумий ҳолати бошқаларникидан яхшироқ экани маълум бўлган. Бундан ташқари, яшил зоналар ва сув бўйига тез-тез бориб турадиганларнинг соғлиғида ҳам муаммолар кам, стрессга камроқ йўлиқишади.

Японларда табиатдан даво олиш усули – «Ўрмон души» мавжуд бўлиб, бу терапияга кўра, инсон ўрмон ёки дарахтлар орасида чуқур нафас олган ҳолда пиёда сайр қилади. Табиатни ҳис қилиш ва дарахтлар исини туйиш билан қон босими тушади, стресс камаяди.

Шунинг учун ҳам олимлар ҳафтасига камида 2 соатни яшил зона ёки қирғоқ бўйида сайр қилиб ўтказишни маслаҳат беришади.

Шаҳарлар ичида яшил боғлар ўпка вазифасини бажаради. Улар шаҳар аҳолисига нафақат тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш имконини беради, балки иссиқ шаҳарларнинг совиткичи бўлиб хизмат қилади. Масалан, Нью-Йорк шаҳридаги Central Park 1858 йилдаёқ одамларга шаҳар ҳаётидан бироз чекиниб, табиатни тўла ҳис қилишлари учун имкон берувчи зона сифатида қурилган. Ҳозир ҳам бу вазифани бажараётган паркка ҳар йили 42 млн атрофида одам келади.

Энди янги барпо қилинаётган Oxygen Park нинг экологик муҳим жиҳатларига эътибор қаратсак. Паркда сув таъминотида экологик ёндашувни қўллайди – суғориш тизими сунъий кўл ва қуёш энергияи билан ишлайдиган қудуқ орқали таъминланади. Бундан ташқари, ушбу ҳудуд аввалроқ турли тижорат лойиҳалари – астрономия парки, гул боғи ва ҳатто турар жой комплекси қурилиши учун кўриб чиқилган эди. Аммо Экология вазирлиги ташаббуси билан шаҳарга янги «кислород манбаи» тақдим этилиши мўлжалланмоқда.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Oxygen Park нафақат ҳозирги авлод учун, балки келажак наслга ҳам шаҳар муҳитида соф ҳаво ва табиий муҳитни сақлаб қолишнинг аниқ намунаси бўлади. Шу сабабли, ушбу лойиҳа нафақат шаҳар экологияси, балки аҳоли саломатлиги ва турмуш сифати учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент янги экологик лойиҳалар орқали яшил ва соғлом муҳитга қадам қўяётгани қувонарли. Oxygen Park – пойтахт аҳолиси учун ҳақиқий табиат бағрида ҳордиқ чиқариш жойи бўлиши, шубҳасиз.

Фақатгина парк номи бўйича озгина мулоҳазаларимиз бор. Қадимдан юртимизда боғлар ва катта хиёбонлар бунёд этишга катта эътибор қаратилган. Бобомиз Амир Темур яратган бир қанча донғи оламга етган боғлар бунга яққол мисолдир. Аммо негадир янги яратилажак боққа ажнабий ном берилиши кўзда тутилаётгани бироз ўйлантирди. Бу боққа Боғидилкушо, Боғибеҳишт, Боғишамол деб ном берилса ҳам жудаям чиройли. Балки мутасаддилар боғ номи ҳақида яна бир бор ўйлаб кўришар. Нима бўлганда ҳам бу янгилик барча экосеварлар ва пойтахт аҳолиси учун жудаям қувонарлидир.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔32

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔25

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔24

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 32    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 25    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 24    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 52    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 90    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар