Етти кун      Бош саҳифа

Ҳаётимизда ТАБИАТНИНГ ЎРНИ биринчида бўлиши шарт

Бугунги кунда иқтисодий манфаатлар ва технологик ривожланиш табиатнинг ўрнини кўп ҳолларда иккинчи даражага тушириб қўймоқда. Бу эса экологик мувозанатнинг бузилишига, табиат бойликларининг камайишига ва экологик ҳалокатларга олиб келаётгани сир эмас.

Табиат ва инсоният бир-бири билан узвий боғланган. Инсоннинг барча эҳтиёжлари табиий ресурслар ҳисобига қондирилади. Масалан, тоза ҳаво, ичимлик сув, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергия манбалари табиатнинг беминнат неъматлари ҳисобланади. Лекин бу ресурслар чексиз эмас. Улардан истаганча фойдаланиш ва ноўрин бошқариш оқибатида келиб чиқадиган муаммолар тобора кучаймоқда.

Йиллар давомида табиатга эътиборсиз бўлишнинг аянчли оқибатлари бугун бутун сайёрамизда яққол намоён бўлмоқда. Глобал ҳароратнинг ортиши туфайли иқлим ўзгариши кузатилмоқда. Музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари бу муаммонинг асосий кўринишларидир. Иқлим ўзгариши бутун экотизимларга таҳдид солади ва миллионлаб инсонларнинг ҳаёт тарзини ўзгартиради.

Табиий ресурслардан ҳаддан ташқари фойдаланиш натижасида уларнинг захиралари камаймоқда. Масалан, ўрмонларнинг кесилиши, нефть ва газ каби ёқилғи ресурсларининг камайиши катта муаммоларни юзага келтирмоқда.

Ҳар йили минглаб ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетмоқда. Бу озиқ-овқат занжирини бузади ва табиатнинг барқарорлигини хавф остига кўяди. Ҳаво, сув ва тупроқларнинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Турли аллергик, нафас йўли касалликлари ва заҳарланишлар кўпаймоқда. Бундан кўринадики, табиатни ҳимоя қилишга зарурат бор. Табиатни асраш ва барқарор ривожланиш тамойилларига амал қилиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир.

Табиатни ҳимоя қилишнинг асосий йўналиш­ларидан бири қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришдир. Бу табиий ресурсларни сақлаб қолиш ва самарали фойдаланишни таъминлайди. Органик деҳқончилик ва сув­ни тежаш технологияларидан фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мумкин.

Қуёш, шамол ва гидроенергетикадан фойдаланиш орқали ёкилғи ресурсларига бўлган қарамликни камайтириш мумкин. Бу атмосферанинг тозалигини сақлашга ёрдам беради.

Аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш орқали табиатга бўлган муносабатни ўзгартириш мумкин. Экологик таълим-тарбия таълимнинг турли босқичларида (боғчадан тортиб олий таълимгача) муҳим ўрин эгаллаши керак.

Табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиб, оддий қоидалар орқали (чиқиндиларни саралаш, сувни тежаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш) бунга ҳисса қўшишимиз мумкин.

Табиат инсониятнинг ҳаёт манбаи, унинг тинчлиги ва барқарорлигининг асоси ҳисобланади. Табиатни биринчи ўринга қўйиш нафақат экологик мувозанатни сақлашга, балки инсониятнинг узоқ муддатли ривожланишига хизмат қилади. Биз табиатга бўлган муносабатимизни ўзгартирсак ва уни асраб-авайлашни ўзимизнинг асосий мақсадимизга айлантира олсаккина келажак авлодлар учун соғлом ва барқарор дунё яратишимиз мумкин.

 

Зафарбек ЮСУПОВ,

УрДУ Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш йўналиши талабаси




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔90

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔116

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 90    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 116    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 129    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар