Табиат      Бош саҳифа

Қувасойда 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилди, табиатга етказилган зарар – қарийб 2 млрд сўм

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Ҳувайдо» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган «Бешолиш» сой бўйидан 270 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар ноқонуний кўчириб ўтказилган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қувасойда  270  туп дарахт ноқонуний кўчирилди, табиатга етказилган зарар – қарийб 2 млрд сўм

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу  ер майдонида кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамасдан, 2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарор (31-11-167-Қ/25-сон) қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, йирик универсал ва ихтисослаштирилган савдо дўконлари, супермаркетлар, ресторанлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва аукцион савдоларига чиқариш мақсадида ер майдони 2 та лотга бўлинган ҳолда «ERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган.

Таъкидлаш жоизки, келишиш  жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими томонидан 2025 йил 3 февралда «ERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ер майдонида лойиҳани амалга ошириш мумкин эмаслиги кўрсатилган ва рад жавоби берилган.

Шунга қарамасдан, Қувасой шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириғига асосан 11-14 февраль кунлари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида 270 туп (қарағай, каштан, каталпа, япон сафораси, тут, айлант) дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган ва 9 туп дарахт кўчириш жараёнида нобуд қилинган.

Шунингдек, ҳокимлик мансабдор шахсларининг нотўғри қарорлари ва ноқонуний топшириқлари оқибатида кўчирилган дарахтлар келгусида нобуд бўлиши хавфи юқори бўлган ер майдонларига экилган. Дарахтларни ноқонуний кўчириш оқибатида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилгани аниқланди.

Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.

Шу ўринда, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши вакиллари ҳамда тегишли мутахассислар кўчириб ўтқазилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечириш учун ҳудудга чиқиб аҳволни ўрганишди. Ушбу масала юзасидан Қувасой шаҳар ҳокими, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ва бошқа мутахассислар иштирокида жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Жамоатчилик эшитувида ушбу масала юзасидан мутасаддилар ахбороти тингланди.

Кўчириб ўтқазилган дарахтларнинг тўғри парвариши, суғорилиш жиҳатига аҳамият қаратилиши юзасидан партия вакиллари, депутатлар ва мутахассисларнинг тавсия ва маслаҳатлари берилди.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔68

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔106

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔106

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар