Табиат      Бош саҳифа

Экологик экспертиза: Янги қонун коррупцияга барҳам беради

Жорий йилнинг 24 февраль куни Президент томонидан имзоланган «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги қонун бугунги глобаллашув жараёнларида атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида муҳим хуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Экологик экспертиза:  Янги қонун  коррупцияга  барҳам беради

Қонуннинг Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили бошидаёқ қабул қилиниши эса бу йўналишдаги давлат дастурини самарали амалга оширишдаги аҳамиятини белгилаб беради.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилгандан сўнг, Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси қонун лойиҳасига маъсул этиб белгиланди. Масъул қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари ҳамда жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқишларга тайёрлаш жараёнида такомиллаштирилди ва Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Экологик экспертиза фаолияти атроф-муҳит муҳофазаси тизимининг муҳим тадбири бўлиб, мазкур жараён режалаштирилаётган корхонанинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда мазкур лойиҳани рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш имконини беради.

Сўнгги вақтларда мамлакатимизнинг йирик аҳоли пунктларида, хусусан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ табиий омиллар қаторида инсон фаолияти бўлган антропоген омиллар ҳам сабаб бўлмоқда.

Янги Ўзбекистон даврида мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 2020 йилда улар сони 85 мингтани ташкил қилган бўлса, 2024 йил якунига келиб салкам 115 мингтани ташкил этмоқда. Бироқ мазкур корхоналар фаолияти қайсидир даражада атроф-муҳитга ўз таъсирини кўрсатади, шу сабабли экологик экспертиза қонунчилигига асосан улар экологик экспертиза объектлари ҳисобланади.

Амалдаги экспертиза қонунчилигида эса мазкур корхоналар фаолият бошлашдан олдин мажбурий тарзда давлат экология экспертизасидан ўтказилиши ҳамда ижобий хулосасиз лойиҳаларни амалга ошириш ман этилгани ҳуқуқий даражада белгилаб қўйилган.

Бироқ экологик экспертиза ўтказишнинг хуқуқий асослари бугунги глобал ривожланиш ва иқлим ўзгаришлари шароитларида экспертиза объектларига қўйилаётган экологик талаблар халқаро талабларга мутлоқ жавоб бермас эди. Амалдаги қонун бундан салкам чорак аср олдин қабул қилинган, ундаги аксарият нормалар ҳавола хусусиятга эга бўлиб, қонуности ҳужжатларининг тарқоқлиги соҳа самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Экологик экспертиза институтида иштирок этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилмагани, айрим экспертиза жараёнларининг ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмаслиги ҳам ушбу тадбирни амалиётда кенг қўллаш чекланишига сабаб бўлаётган эди. Бунда, экологик экспертиза объектларининг атроф-муҳитга таъсири бўйича тоифасининг кўплиги ҳамда тоифаларни фарқлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги ҳам экспертиза жараёнларида ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Ҳозир мамлакатимизда экологик экспертиза институтининг иштирокчилари бўлган, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи тўрт юзга яқин тадбиркорлик субъектлари, яъни экологик лойиҳачилар фаолият олиб боради. Бироқ амалдаги қонунда уларнинг фаолияти ҳуқуқий тартибга солинмаган.

Янгиланган қонун билан экологик экспертизадан ўтказишнинг халқаро скрининг ва скоупинг механизмлари жорий этилиши орқали атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича объект­лар тоифалари 4 тадан 3 тага туширилмоқда. Бу ўз навбатида, хизмат кўрсатиш, ҳунарманд­чилик ва савдо хизматларини кўрсатишга йўналтирилган минглаб субъектлар фаолиятига бюрократик тўсиқларнинг олдини олади, вақт ва молиявий харажатлар қисқартиришга олиб келади.

Амалдаги қонунда давлат дастурлари, концепциялари, шаҳарсозлик ҳужжатлари каби стратегик ҳужжатлар экспертиза объектлари ҳисобланса-да, бундай лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаган. Янги қонунда стратегик экологик баҳолаш тизими жорий этилаётгани мазкур ҳужжатларда назарда тутилган фаолият оқибатларини олдиндан аниқлаш, баҳолаш ва тегишли чоралар кўриш имкониятларини яратади.

Электрон ҳукумат принципларига асосан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилмоқда. Ушбу механизм тадбиркорлик субъектлари учун давлат экспертизасига оид материалларни онлайн тарзда тақдим этиш ва шу тартибда хулоса олиш имкониятини беради.

Бу эса соҳада инсон омилини чеклаш орқали тадбиркорлик субъектлари оворагарчилигининг олдини олиш ва тизимнинг шаффофлигини таъминлашга, пировард натижада коррупцион ҳолатларга барҳам берилишига хизмат қилади.

Қонунга кўра, экспертизани ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ва баҳсли масалаларни ҳал этиш учун доимий фаолият юритувчи Экспертлар кенгашини ташкил этиш нормаси киритилмоқда. Мазкур норма коллегиал келишув асосида қарор қабул қилиш имкониятларини яратади, соҳанинг холислик ва асосланганлик принципларини таъминлайди.

Қонунда буюртмачи, лойиҳачи ва эколог-экспертнинг ваколатларига аниқлик киритилмоқда ҳамда уларнинг масъулиятлари кучайтирилмоқда. Лойиҳачиларга нисбатан малака сертификати жорий этилиши ва ташкилотларнинг рейтинги юритилиши улар маъсулияти ва фаолият самарадорлигини оширишга замин яратади.

Янги таҳрирдаги қонунда экологик экспертиза жараёнларида жамоатчиликнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда экологик экспертиза давлат ва жамоат экологик экспертизаси тарзида амалга оширилиши ҳамда жамоат экологик экспертизасини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий механизм алоҳида ҳукумат қарори билан ишлаб чиқилиши белгиланди. Ушбу жараёнларга Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати каби сиёсий партия ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол иштироки мамлакатимизда демократик қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Давлат экологик экспертизаси органлари томонидан биргина 2024 йилда 31 908 та экологик экспертиза хулосалари берилган бўлиб, шундан 673 та лойиҳа экологик талабларга жавоб бермагани сабабли рад этилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, қонунда лойиҳачиларга нисбатан малака сертификатини жорий этиш ва лойиҳа ташкилотларининг рейтингини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари белгиланаётгани, ўз навбатида, улар томонидан экологик талабларга жавоб бермайдиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашнинг олдини олишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг халқимизга янги йил табригида «Биз 2025 йилга мамлакатимизда «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб ном бердик, бундан асосий мақсадимиз – инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир», деган кўрсатмаларининг ҳуқуқий ечими мазкур Қонунда ўз аксини топгани билан аҳамиятлидир.

Янги таҳрирда қабул қилинган қонун Конс­титуциямизда белгиланган фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга ҳамда унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқларини таъминлашга, шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишининг ҳуқуқий асосларини яратишга ва пировард натижада экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

 

Ғайрат МУҲАМЕДОВ,

«Давлат экологик экспертизаси

маркази»давлат муассасаси

Бош директори




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔7

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔8

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔6

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 7    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 8    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 6    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 36    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар