Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ХАТГА КЎЧГАН ҲАҚИҚАТ

Таҳририятнинг хатлар бўлимига кўзларига бир мунг қотиб қолган нуроний кириб келди.  Қўлида папка, рўзғор халтаси тутган отахон газетамиз мухлиси экан. Ибратли воқеаларни қолдирмай ўқиб бораркан.

ХАТГА КЎЧГАН ҲАҚИҚАТ

Отахон нафақага чиққан, кампири билан андармон экан. Икки ўғли мансабдор, бироқ отахоннинг кўнгли нимадандир безовта эди. Тонгда ва шомда фарзандлари саломига зорлигини куюниб гапирди. Кичик ўғли ҳовлисида, тўнғичи кўчанинг бошида яшаркан. Катта ўғли ҳар куни ишга машинада бориб-келаркан. Чол нафақагача катта лавозимда ишласа-да, кўчанинг бошига келгач, хизмат машинасига жавоб бериб, пиёда маҳаллани кезгани, одамларнинг ҳол-аҳволи билан қизиққани, отаси юрган йўллардан қадам ташлагани – ҳаммаси ҳақида кўзи милтиллаб гурунг берди.

Кетар чоғида папкасидаги хатларини қолдирди. Уларни ўқирканман, бир олам ҳаётий сабоқ олгандай бўлдим. Ота ва боланинг ёзишмаларида мушоҳадага ундовчи жиҳатлар кўп эди. Отанинг ўғилга мактуби

Салом, ўғлим! Соғ-саломат, яхши етиб олдингми? Ўқишларни ҳам бошлаб олгандирсан, болам?

Ўғлим! Яхши ўқи, келажакда қийналмай яшайсан, узоқ юрт – мусофирчилик, эҳтиёт бўл. Кечқурунлари кўчага чиқма, дарсларингни қил, болам. Ўқитувчиларинг айтганидан чиқма, дўстларинг билан иноқ яша, ёмонларга қўшилма. Жон болам, ўз вақтида овқатингни егин. Онанг сени оч қолмадимикан, дея ҳар куни хавотирда. Саломатлигинг ҳақида тез-тез ёзиб тур. Кўчага иссиқ кийиниб чиққин. Пулинг тугаса, хабар бер.

Сени соғиниб, отанг ва онанг

Ўғилнинг жавоби

Ассалому алайкум, дада! Кечикиб бўлса-да, хатингизга жавоб ёзаяпман. Ўқиш, иш кўп. Бу ерда ўқиш қийин экан. Хавотир олманглар, бу ерда менга ўхшаган талабалар минглаб ўқияпти. Дада, ёш бола эмасман-ку, мунча хавотирланасиз?

Ҳозирча пул етиб турибди, стипендия олдим. Янги жинси шим олмасам бўлмай қолди, янги куртка ҳам олдим.

Дада, иложи бўлса, кейинги ойнинг бошларига пул юборсангиз. Ҳа, айтганча, онам ҳам яхши юрибдими? Салом айтинг онамга.

Ўғлингиз Шокир

Бу мазмундаги мактублар кўп эди. Ўғил ўқишдан қайтгач, катта бир корхонага бошлиқ этиб тайинланибди. Ота эса тўрт ойлик хизмат сафарига юборилибди ва яна ёзишмалар давом этибди. Энди отанинг хати қисқа, ўғилники узунроқ эди...

Ўғилнинг хати

Салом, дада! Соғ-саломат юрибсизми?

Биз ҳаммамиз яхшимиз. Кеча қайнотам ва қайнонам келди. Улар сизни роса мақтаб, боғдаги янги мевалардан ейишди. Айниқса, субҳон ўрикнинг яхши кўчатлари экилибди, асалдан ҳам ширин экан. Қайнотамга бир челак узиб бердим. У кишининг юрагига дармондори экан.

Дада! Набирангизнинг туғилган кунини ўтказдик. Шунга почтачи нафақангизни олиб келган экан, имзо қўйиб олдим. Катта дастурхон ёзишга тўғри келди... Икки ойлик нафақангизни ишлатиб қўйдим. Битта қўчқорни сўймоқчи эдим, лекин укам дадам рухсат бермайди, дея кўнмади...

Катта ҳовлига ўтган эдим. Ҳусайни, чарос узумлар роса ғарқ пишган экан. Онамнинг рухсати билан ундан ҳам узиб келдик. Келинингизга «Матиз» олдик.

Дада! Набирангизга суннат тўй қилмоқчимиз, келинингиз, дадамнинг қора қўчқорини тўйга сўйсак, маслаҳатлашинг,  деганди...

Сизни соғиниб-соғиниб кутмоқдамиз. Тезроқ келинг, роса соғиндик.

 Шокир

Отанинг жавоби

Шокир, хатинг учун раҳмат! Уч ойдан бери шу ерда хизмат сафаридаман. Ёрдамчингдан бериб юборган майда-чуйда егуликларни олдим. Раҳмат. Сени кўргим келди, ўғлим.

Отанг

Хатлар кўп эди. Уларни ўқир эканман қатъий бир фикрга келдим: ота  ўн болани парваришларкан, ўн бола эса бир отани боқолмас экан. Бандаси ортга қарамай, ўзи униб чиққан ёввойи теракдек осмонга қараб ўсиб, кўз олдида қариётган кекса толни кўрмай қоларкан...        

Абдурашид МИРЗААҲМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар