Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
БатафсилОила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.
– Ўтган 2023 йил давомида нотинч, ажрашиш ёқасига келиб қолган ўндан ортиқ оила ўрганилганда муносабатларга, асосан, фарзандсизлик, учинчи шахс аралашуви, моддий қийинчиликлар дарз еткизаётгани аниқланди, – дейди депутат Дилноза Эшмаматова. – Маҳалламизда «Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари» бор ва унда низоли оилаларга индивидуал ёндашиш йўл-йўриқлари белгиланган. Бу дафтарга низоли оилалар киритилиб, тегишли мутахассислар томонидан якка тартибда иш олиб бориш йўлга қўйилган. Натижада ушбу нотинч оилаларнинг аксарияти яраштирилишига эришилди.
Шундай оилалардан бири – О.И. ва С.И. оиласидаги ўзаро келишмовчиликлар сабаби ўрганилди. Икки нафар фарзанди бор оилада юзага келаётган низоларнинг асосий сабаби учинчи шахс аралашуви экани аниқланди. Шундан сўнг оиланинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида суҳбатлашилиб, оила муқаддаслиги, фарзандларнинг камол топиши учун эр-хотиннинг аҳиллиги зарурлиги тушунтирилди.
Ҳеч кимга сир эмаски, баъзи ота-оналар ўзлари билиб-билмай фарзандлари ҳаётига раҳна солиб, уларнинг соғлиги ва руҳий ҳолати ёмонлашишига сабаб бўладилар.
Жумладан, ҳали оила қуришга тайёр бўлмаган йигит ва қизни турмуш қуришга мажбурлаш ортидан турли кўнгилсизликлар келиб чиқади.
– Кўп ҳолларда оилалардаги низолар жуда ёш турмуш қуриш натижасида ҳам келиб чиқмоқда, – дейди Д.Эшмаматова. – Никоҳланувчиларнинг аксарияти оила қуришга тайёр эмас. Шу борада мавжуд муаммоларнинг олдини олиш мақсадида маҳалламиздаги ҳар бир хонадонга кириб, турмуш ёшидаги йигит-қизларга, уларнинг ота-оналарига тушунчалар беряпмиз. Никоҳ ёшидаги йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бахтли ҳаёт кечиришлари учун тажрибали, маҳаллада обрўга эга нуронийларнинг тавсиялари ва маслаҳатларига таянмоқдамиз.
Депутат Дилноза Эшмаматова томонидан эрта турмушнинг олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари, маҳаллаларда ота-оналар ўртасида мунтазам тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ўтказилаётган тадбирларга шифокорлар ва нуронийлар таклиф этилиб, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида гапирилади. Бунга ҳаётий мисоллар келтирилади. Шифокорлар ёш аёлларнинг оила қургандан кейинги муаммолари ҳақида гапиришиб, уларнинг муаммоларини тинглашади, саволларига жавоб беришади. Ота-оналарга руҳан ва жисмонан тайёр бўлмаган ёш онадан туғилган фарзанднинг ҳам ҳаёти қил устида бўлиши тушунтирилади.
Шунингдек, ўтказиладиган тадбирларда Экопартиянинг дастурий вазифалари ва ғояларидан келиб чиқиб, оилаларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хонадонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш тарғиб қилинади. Ёшларнинг экологик саводхонлигини оширишда хотин-қизларнинг роли катта экани айтилиб, оилаларда табиат неъматларини асраш, дарахтларни кесмаслик, чиқиндини ҳар жойга ташламаслик ҳақида тушунчалар бериш талаб этилади.
Қувонарлиси, депутат Д.Эшмаматова томонидан деярли ҳар куни туман аҳолиси билан суҳбатлар ўтказилади. Шундан бўлса керак, янги ташкил этилган Кўкдала туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари кўнгилдагидек олиб борилмоқда. Бу ишларда, албатта, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари, партия фаолларининг ҳиссаси катта.
Сожида АЛЛАЁРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
БатафсилКосон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
БатафсилОила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.
Батафсил