Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Жамиятда зўравонлик муаммосига эътиборни кучайтириш, зўравонликка қарши ҳаракатларни оммавий қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий демократик тизимнинг асосий белгиларидан биридир. Бу борада амалга оширилаётган барча тадбирлар самарадорлиги ислоҳотларнинг фуқаролар ҳаётига манфаат етказа олиши билан белгиланади.

Вақтинчалик бошпаналарда яшаётган аёллар, нотинч оилалар, таъзйиқ ва зўравонликка учраган аёллар ва уларнинг фарзандлари ҳаётини фаровонлаштириш борасида қандай чора-тадбирлар амалга ошириляпти? АОКАда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

Маълумотда билдирилишича, аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» туркум тадбири доирасида «Фаровон оила» шиори остида 14 та ҳудудда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, жами 3500 ортиқ аҳоли қамраб олинган.

«Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан вақтинча бошпаналарида фарзандлари билан ётган аёллар, маҳаллаларда нотинч оилалар, таъзйиқ ва зўравонликка учраган аёллар фарзандлари, шунинг­дек таълим муассасалари ёш қизлари учун «Бахтли болалик» шиори остида арт-терапия усулида 200 га яқин психологик тренинглар ташкил этилиб, 8000 дан ортиқ хотин-қизлар фарзандлари жалб этилган. Тарбияси оғир 5000 нафар вояга етмаган ўсмирлар учун 100 дан ортиқ педагогик-психологик тренинглар ўтказилган.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари вақтинча бошпаналарида 40 нафар аёлларни «Ишга марҳамат» мономарказларга олиб бориш иш ёки тадбиркорлик қилишга йўналтириш соҳасида ишлар амалга оширилган. Шунингдек, иккита ҳудудда мономарказларга олиб борган ҳолда семинар тренинглар ташкил этилиб, 52 нафар хотин-қиз қамраб олинган.

«Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тарғибот тадбирлари доирасида хабардорликни ошириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда 102 қисқа рақами ва 1146 ишонч телефони бўйича хабарлар юборилди. 1146 ишонч рақамига мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки бараварга ошиб 4000 тани ташкил этган.

Бугунги кунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таъзйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига Республикамизда барча ҳудудларда ташкил этилган «Инсон» марказларида ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқари зўравонликка учраган хотин-қизлар 1146 ишонч рақамига қўнғироқ қилиб керакли ёрдам ва маслаҳатларни олишлари мумкин.

Тарғиботлар энг чуқур инсоний қадриятлар: ҳимоя, хавфсизлик, адолат, тенглик ҳақидадир. Жамиятни зўравонлик ҳақидаги мунозарага жалб қилиш орқали у муаммони яширадиган сукунатни енгишга ёрдам беради ва кўпинча зўравонликни оқлайдиган ижтимоий стереотипларни бузади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зўравонликка қарши PR кампанияси муҳим ижтимоий муаммони ҳал этишда ижодий ечимлардан самарали фойдаланишга мисол бўла олади. Ажойиб визуал ечимлар, қизиқарли видео-лойиҳалар ва мусиқий видеолар туфайли кампания жамоатчилик эътиборини тортди, ҳиссий муносабат уйғотди ва зўравонлик муаммосини идрок этишда ҳақиқий ўзгаришларга ёрдам бера олади. Бу креатив ва ноодатий ёндашув нафақат хабардорликни оширади, балки жамиятдаги мазмунли ижтимоий ўзгаришларни рағбатлантиради ва бизни зўравонликдан холи дунё яратишга яқинлаштиради.

Келтирилган маълумотлардан билинадики, олиб борилган тарғибот ва тушунтириш тадбирлари юқори даражада ташкил этилган. Унга аҳолининг тегишли қатлами жалб этилган. Шундай бўлишига қарамай, зўравонлик ҳолатларига учраганларнинг мурожаати охирги бир ой ичида ўтган ойга нисбатан икки баробар кўпайганини нима билан изоҳлаш мумкин? Назаримизда, қуруқ қошиқ оғиз йиртади, дейилганидек, айрим ҳолатларда тарғиботнинг ўзи билан чекланиш кутилган натижани беролмаслиги мумкин экан. 

Бу борада янада самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва таъсирчан чоралар кўриш зарурлигини вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, биргина аёл тақдири миллат келажагига дахлдор бўлган долзарб масала эканини унутмайлик.

 

Жалолиддин АҲМАДОВ




Ўхшаш мақолалар

Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔98

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔257

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Эрта турмушнинг  олди олинди

Эрта турмушнинг олди олинди

🕔17:16, 12.07.2024 ✔388

Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 98    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 257    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 388    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 615    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 571    🕔 15:57, 08.01.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар