доимо фаол ва уйғоқ бўлишни талаб этади
Маҳалла ижтимоий келиб чиқиши, миллати, ирқи, тили, дини ва бошқа хусусиятлари турли-туман бўлган минглаб кишилар яшайдиган катта даргоҳ.
Уни бошқариш, айрим муносабатларни тартибга солиб, мувофиқлаштириб туриш эса маҳалла фуқаролар йиғинидаги тўрт нафар ходим зиммасида.
Тўғри, маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши, бу ерда доимий фаолият юритадиган комиссиялар, фаоллар ҳамда ҳамкорлар ҳамиша маҳалла ишига камарбаста. Менинг назаримда, ана шу ишларнинг ҳаммасини ҳаракатга келтирувчи асосий ходим маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул котиби, десам, муболаға бўлмайди.
Бугун масъул котиб маҳалладаги бир қанча йўналишларга бевосита раҳбарлик қилади. Йиғин фаолиятидаги барча ишларни ҳужжатлаштириб, ҳужжатлар номенклатурасини мунтазам юритиб боради. Ахир, қилинаётган ҳар бир иш ҳужжатларда ҳам ўз аксини топиши зарурлиги бугунги куннинг инкор этиб бўлмас ҳақиқати-ку.
Фуқаролар йиғинида иш юритишни тўғри ташкил қилиш, ижро интизомига риоя этган ҳолда иш юритишни замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга ошириш ҳам масъул котибнинг вазифалари сирасига киради. Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини соҳага оид янги меъёрий ҳужжатлар билан таништириб, ички меҳнат интизомига риоя этилаётганини мунтазам кузатиб бориш каби вазифаларга ҳам масъулдир.
Ҳозирги кунда бу лавозимда фаолият юритаётганларнинг аксарияти замонавий ахборот технологияларини назарий ва амалий жиҳатдан пухта биладиган, уддабурон, серғайрат, эпчил, хушмуомала ва киришимли ёшлар.
Бугун коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш асосий вазифалардан бири бўлиб турибди. Уларни касбга йўналтириш, хусусан, тадбиркорлик билан боғлиқ фаолиятни бошлаб олишига кўмаклашиш ҳам маҳалланинг доимий диққат-эътиборида. Бу борада ҳар бир маҳаллада тузилган маслаҳат марказига масъул котиб раислик қилади.
Мен фаолият юритаётган Тошкент шаҳридаги «Тонг» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудимиздаги коллеж битирувчилари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Битирувчилар ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар олишига ҳам маҳалла яқиндан ёрдамлашиб келяпти. Бунинг натижаси ўлароқ, ана шундай кредит олиб, иш бошлаганлар сафи кенгаймоқда.
Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ҳар ойнинг бешинчи кунида туман бандликка кўмаклашиш бўлимидан бўш иш ўринлари ҳақида янги маълумотлар оламиз. Ишга кириш истагидаги фуқароларга мазкур маълумотларни тақдим этамиз. Натижада, маҳалладошларимиз узоқ вақт иш излаб сарсон бўлишмайди. Ўзига яқин ҳамда мутахассислигига мос қулай иш ўрнига эга бўлишади.
Маҳалла фуқаролар йиғинига келаётган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, аҳолининг ўринли талабларини қондириш ёки муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш ҳам бизнинг доимий фаолиятимиз таркибига киради. Чунки умид билан маҳалладан бир юпанч истаб келган кишининг мурожаатини эътиборсиз қолдириш одамларда маҳалла ишига ишончсизлик уйғотиши табиий.
Мен бу вазифада ишлаётганимга унча кўп бўлгани йўқ. Ёш бўлишимга қарамай, менга ишониб топширилган юмушни имкон қадар уддалаётганимдан, ўзим туғилиб ўсган маҳаллам хизматига ҳисса қўшаётганимдан, одамларга оз бўлса-да нафим тегаётганидан хурсандман.
Мадинахон АҲМАДЖОНОВА,
Яшнобод туманидаги «Тонг» маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил