Табиат      Бош саҳифа

Экологик мақсадлар бирлашишга ундайди

Бугунги кунда Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланиб, атроф-муҳитни асрашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Экологик мақсадлар  бирлашишга ундайди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши, «Юксалиш» ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ва ЎзННТМА Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, давлат дастурида белгиланган экологик вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда экологик муаммоларни ҳал қилишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олишга қаратилди. Тадбирда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, экология соҳаси мутахассислари, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Давлат дастури ло­йиҳасида экотизимларни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни оқилона ишлатиш ҳамда ҳудудларда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланган. Иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан барқарор тармоқларини ривожлантириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш масалалари қамраб олинган. Ҳар бир фуқаронинг экологик онгини ривожлантириш, ёшлар орасида экологик маданиятни тарғиб қилиш ва аҳолининг экологик масъулиятини ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилган. Ҳудудларда иқлим ўзгаришига мослашиш бў­йича тадбирлар режаси, шу жумладан, ўрмонзорларни кўпайтириш, сув ресурсларини бошқариш ва ерлар деградациясининг олдини олиш масалалари муҳим мавзу сифатида кун тартибига киритилган.

Муҳокамалар жараёнида қатнаш­чилар давлат дастури лойиҳасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди. Тадбир якунида бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ҳудудий экологик муаммоларни ҳал этиш учун маҳаллий ҳамкорликни кучайтириш, таълим муассасаларида экологик мавзудаги махсус дастурларни жорий этиш, яшил иқтисодиёт бўйича лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини ошириш бугунги кунда долзарб бўлиб турибди. Экологик инфратузилмани ривожлантириш бўйича давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтириш ҳам муҳим ҳамиятга эга.

Табиатни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисоб­ланади. Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик режаларида экологияга оид қадамлар нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар учун ҳам соғлом ва барқарор ҳаёт шароитини яратишга қаратилган. Ушбу тадбир мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва жамиятни эзгу мақсадга сафарбар қилишда муҳим қадам бўлди.

 

Алижон ЖЎРАЕВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар