Ўзбекистондаги ҳар бир туманда (шаҳарда) инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаб фаолиятини ташкил этиш режа қилинмоқда. «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» давлат дастури лойиҳасида ушбу йўналишда бир қатор вазифалар кўзда тутилган.
Сўнгги пайтларда инклюзив таълим тушунчаси тез-тез тилга олинмоқда. Кўпчилик бу тушунчани ногиронлиги бор болаларнинг соғлом болалар билан бир мактабда, бир синфда ўқиши, бир партада ўтириши деб тушунади холос.
«Аслида, фақат бу эмас. Инклюзив таълим ҳамма болаларнинг бир хил мактаб ва бир хил синфхонада – бир хил шароитда таълим олишини англатади. Яъни имконияти чекланган бола соғлом болалар билан бир хил эътиборда ўқий олиши керак. Кам таъминланган оиланинг фарзанди камбағал оиладан бўлгани учун таъмирланмаган мактабга бориши керак эмас», – дейди Ўзбекистон Ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқов.
Мамлакатимизда оилавий шароитидан қатъи назар, барча болалар давлат умумтаълим мактабларига қатнайди. Бу давлат томонидан кафолатланган. Лекин имконияти чекланган болаларнинг бошқа соғлом болалар билан тенг шароитда ўқиётгани ҳақида бундай деб бўлмайди. Бу борада камчиликлар кўп.
Жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар ўқитиладиган айрим таълим муассасаларида улар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятлар яратилмаган, зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар йўқ, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан етарли эътибор қаратилмаяпти. Мисол учун, педагогика йўналишидаги ОТМлар ўқув дастурларига инклюзив таълим бериш методикасига оид фанлар киритилмаган.
Шунинг учун ҳам юртимизда боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови даражаси мақтангулик эмас. Ушбу кўрсаткич Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида энг паст. Республика бўйича бундай болаларнинг 16,5 минг нафари мактабга, 17,5 минг нафари боғчага бормайди, яна 11 минг бола махсус мактаб-интернатларда ота-онасидан узоқда ўқияпти.
Бу каби муаммоларни айни пайтда ихтисослаштирилган мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар ҳам таъкидламоқда.
Шундай экан, концепция тўлиқ амалга ошиши қатъий назоратга олиниши, ҳеч нарса қоғозда қолиб кетмаслиги керак ва жамоатчиликнинг фикрларини ҳам ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир. Энг муҳими, инклюзив таълим жорий қилиш тартибларини ногиронлиги бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, махсус мактаб-интернатлар педагоглари, ногиронлар ташкилотлари вакиллари билан биргаликда ишлаб чиқиш керак. Улар билан тўғридан-тўғри муҳокамалар олиб бориб, фикр ва таклифлари инобатга олинса, меъёрий ҳужжатлар амалда самаралироқ ишлайди.
Шаҳруза САТТОРОВ
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔78
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил