Етти кун      Бош саҳифа

Экологик барқарорликни таъминлаш учун янги давр бошланмоқда

Жорий йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Экологик барқарорликни таъминлаш учун  янги давр  бошланмоқда

Айни вақтда партиямиздан сайланган депутатлар, экофаоллар, она табиатимизга бефарқ бўлмаган барча ҳамюртларимиз давлат дастурига ўз таклифларини билдиришмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига сайланган депутатлар ҳамда туман партия ташкилоти билан биргаликда тумандаги ташкилот ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинларида давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар бериш ва шу билан биргаликда улардан таклифлар олиш бўйича тадбирлар режаси белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур дастур юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда иқлим ўзгаришини юмшатишга қаратилган янги даврни бошлаб беради. Қолаверса, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида мавжуд миллий қонунчилик такомиллаштирилиб, қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида яшил ривожланиш тамойиллари мужассам бўлмоқда.

Табиатни асраш масаласи юртимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиб, бу борадаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Дунёда тобора ортиб бораётган экологик муаммолар, айниқса, иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги туфайли юзага келаётган салбий оқибатлар жаҳон ҳамжамиятини ҳам ташвишга солмоқда.

Яшил иқтисодиёт экологик хавфсизлик, энергия тежамкор ишлаб чиқаришга ўтиш демакдир. Аввало, қуёшли юртимизда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорлик учун замин яратади. Экология ҳаёт-мамот масаласи сифатида доимо долзарблик касб этган. Инсон умр кечираётган ер сайёрасида тоза ҳаво, тупроқ, сув, ўсимлик, ҳайвонот олами ва қуёш нури тириклик рамзи сифатида намоён бўлади. Бироқ, сайёрада табиатга инсон омили ҳамда табиий таъсирнинг ортиб бориши у, ёхуд бу ҳудудда турли кўринишда акс-садо бермоқда. Табиат эса инсониятдан нажот кутмоқда.

Сўнги 30 йилда ўртача ҳаво ҳарорати башорат қилингандек 0,5 даражага эмас, 1,5 даражага ортгани табиат ва инсон саломатлигига соя солмоқда.

2030 йилга бориб, мавжуд сув захираларининг 20 фоизга камайиши, ер шарида 3 миллиардга яқин аҳоли тоза ичимлик сув тақчиллигига учраши, чиқинди турларининг ортиб бориши, фасллар хусусиятининг ўзгариши каби ўнлаб экологик муаммолар инсониятни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чорлайди.

Мамлакатимизнинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилол ва шифобахш сувлари асрлар давомида инсониятни мафтун этиб келади. Бироқ саноатнинг ривожланиши, энергия ресурсларига талабнинг ортиши, табиатга муносабатнинг ўзгаргани, иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит ифлосланиши, сув тақчиллиги каби муаммоларни юзага келтирмоқда.

Бу масалалар ечимини топиш учун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ҳаётга жорий этилгани халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган бўш ерларга кўчат экиш, боғ-роғлар барпо этиш анъаналарини қайта тиклади. Она табиатга дахлдорлик туйғусини кучайтирди.

Яшил иқтисодиётга ўтиш ғоясининг илгари сурилгани энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришга, иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиб, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, табиий экотизимларни асрашга, иқлим ўзгариши шароитида самарали, ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашга қулай муҳит яратди.

Жорий йилнинг мамлакатимизда «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши бу борадаги эзгу ишлар натижадорлигини оширишга хизмат қилиши, яшил бойликлар саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбаи эканини янада теранроқ англатиши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

 

Анвар ХИДИРОВ,

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи раҳбари




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔90

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔116

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 90    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 116    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 129    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар