Етти кун      Бош саҳифа

Бектемирдаги мактабда янги боғ

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми қизғин руҳда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бектемирдаги мактабда  янги боғ

Хусусан, Тошкент шаҳар партия ташкилоти ташаббуси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, «Лесной» МЧЖ ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 358-умумтаълим мактабида «Яшил макон»да бирлашайлик» шиори остида дарахт экиш акцияси ташкил этилди.

Ушбу хайрли ташаббусда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов, Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари, партиянинг «Ёшлар қаноти» ҳамда «Экология ва саломатлик» аёллар клуби фаоллари, Бектемир туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла нуронийлари иштирок этди.

Дастлаб давра суҳбати ташкил этилиб, депутатлар ва партия вакиллари томонидан мамлакатимизда яшиллик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, юртимиз яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган бўлиб, бу борада қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Акция доирасида иштирокчилар томонидан мактаб ҳудудига жами 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар