Етти кун      Бош саҳифа

Йўл ёқасидаги кўчатлар экологик мувозанатни сақлайди

Ҳар сафар Тошкентдан водий томонга кетишда Оҳангарон йўлининг икки четига экилган кўчатларни кузатаман.

Йўл ёқасидаги кўчатлар  экологик мувозанатни сақлайди

Улардан баъзилари қуруқ ёки шамол синдириб учириб юборган ҳолда кўзга ташланса, айримлари соя бериб, йўл бўйида ҳаракат қилаётганларга салқинлик бахш этади. Шу манзараларни кўрганда қалбимда шундай орзу пайдо бўлди: «Қачондир шу йўлга мен ҳам бир туп кўчат экаман».

Ўтган шанба куни ана шу орзум амалга ошди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзолари ҳамда партиянинг Тошкент вилояти масъуллари билан биргаликда кўчатлар экдик. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида минглаб кўчатларни яхши ниятлар билан ерга қададик.

Тажрибали агроном ва олим А.Ҳамзаев кўчатлар йўл бўйига экилишининг фойдалари, автомобиллардан ажралиб чиқадиган заҳарли газ ва чангларни ютувчи навлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берди. Дарахт экиш келажак учун қилинаётган муҳим эзгу иш эканини таъкидлади. Энг асосий жиҳатларидан бири шуки, экилган кўчатларни суғориш узвийлигини таъминлаш мақсадида томчилатиб суғориш учун майдонга махсус сув тармоғи ўрнатилди. Яқин орада қувурлар ҳам тортилиши режа қилинган.

Ҳашарда бир ёши улуғ бобо набираси билан кўчат экаётганини кўрдим. Болалигимда бобом билан дарахт эккан кунларим кўз олдимга келди. Гўёки бу манзара ҳамжиҳатлик, ижтимоий масъулият ва нафосатнинг рамзига айлангандек.

Янги кўчатлар катта йўл ёқасига янгича манзара бахш этди. Бу ҳашар фақат кўчат экиш билан чекланмай, ҳамжиҳатлик ва табиатга садоқат рамзига айланди. Йўл бўйига хушманзара берувчи янги дарахт­лар умид ва хурсандлик ҳиссини уйғотди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар